UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Азиза Зокирова ҳам лицензион турнирни ғалаба билан бошлади 0 19:30"Учталик масҳарабоз қайтмоқда". Ян Сехудога жавоб берди 0 19:09"Бутун умрим давомида Хабибдан ўрнак олганман" - Ислам Махачев 0 18:48Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда 0 18:27Порье беш йил ичида кучайдими? Хабиб жавоб берди 0 18:06Энди Маррей "Ролан Гаррос"даги илк ўйинида ютқазди 0 17:45Эдвардс: "Билол Муҳаммадни 10 та жангдан 10 тасида мағлуб этган бўлардим" 0 17:22Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда? 0 17:00"Русга айланаман". Сехудо Петр Янни жангга чорлади 0 16:38Кениялик атлет жаҳон рекордини янгилади 0 16:17Махачев Порье ҳақида: "У UFC Шон-шараф Залига кирадиган одам" 0 15:56Туркия терма жамоасининг Евро 2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум қилинди 0 15:35WTA рейтинги. Коллинз Топ-10`га қайтди, теннисчиларимизнинг бари кўтарилди 0 15:14Жаҳон чемпионатининг ҳар бир чизиғи бўйича энг яхшилари аниқланди 0 14:53Бугун боксчимиз лицензион турнирда жанг қилади 0

25 апр 16:42
Янгиликлар

Бошқалар

Билиб қўйган яхши: спортда энг кўп учрайдиган 5 та допинг моддаси

Допинг - организмнинг руҳий ва жисмоний фаолиятини қисқа муддат кучайтирадиган моддалар ҳисобланади.

Допинг — организмнинг руҳий ва жисмоний фаолиятини қисқа муддат кучайтирадиган моддалар ҳисобланади. Маълумки, спортда допинг моддаларидан фойдаланиш қатъийан таъқиқланади. Аммо, бир пайтлар допинг моддаларидан спорт ўйинлари натижаларини яхшилаш мақсадида фойдаланилган. 

Спортчилар орасида допинг моддаларидан заҳарланиш ва ўлим ҳолатлари кузатилганлиги учун Халқаро олимпия қўмитаси 1967 йилдан спорт ўйинлари чоғида допинг қабул қилишни ман этган ва қатъий назорат ўрнатган. Қатъий қонун қоидаларга кўра, ҳозирда допинг ишлатган спортчилар мусобақалардан ҳатто бир неча йилга четлаштирилади.

Допинг сўзи инглизча doping, dope сўзларидан олинган бўлиб, “наркотиклар бермоқ” деган маънони англатади. Бугунги кунда допинг моддаларининг бир нечта турлари мавжуд. Ҳозир эътиборингизга спортда энг кўп учрайдиган 5 та допинг моддаси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

1. ЭПО (эритропоэтин). Кўпроқ циклик спорт турларига мансуб: велоспорт, чанғи спорти, биатлон, сузиш ва бошқалар.

2. Анаболик стероидлар (тестестерон, станозолол, нандролон, метенолон). Кўпроқ енгил ва оғир атлетика, сузиш, чанғи спорти ва бошқаларга мансуб.

3. Диуретиклар, ёки сийдик хайдовчилар (хлорталидон, ацетазоламид, триамтерин, фуросемид). Кўпроқ бадиий гимнастика, фигурали учиш, енгил ва оғир атлетикага мансуб.

4. Қон ва қон компонентларини қуйиш. Кўпроқ велоспорт, енгил атлетика, чанғи спорти ва бошқаларга мансуб.

5. Нейростимуляторлар, ёки руҳиятни қўзғатувчилар (кокаин, эфедрин, экстази ва амфетаминлар). Улар деярли барча спорт турларига мансуб – боксдан бошлаб то бадиий гимнастикагача.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг