UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Эдди Хирн Биволнинг эҳтимолий рақибларини айтди 0 18:17"Ўзбекистон осонликча таслим бўлмайдиган жамоа экан" - Канада бош мураббийи 0 17:27Энтони Жошуа яна рингга қайтиши ҳақида гапирди 0 16:39"Ролан Гаррос Juniors". Белозерцев иккинчи даврада тўхтатилди 0 16:00"Бир ўлимдан қайтган" Бен Аскрен Билол Муҳаммад билан жанг қилади 0 14:51Ўзбекистоннинг якуний таркиби маълум. Ким нечанчи рақамда ўйнайди? 0 13:43Расман: Рамазон Темировнинг навбатдаги жанги анонс қилинди 0 13:19Турки ал аш Шайх инглиз футбол клубига сармоя киритиш вариантини кўриб чиқмоқда 0 12:30Водилда катта кураш байрами 0 12:09Sofascore. Футболчиларимиз Канадага қарши учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:40Расман! Руслан Абдуллаевнинг проф боксдаги кейинги жанги қачон ва қаерда бўлиши айтилди 0 11:02Ислам Махачев Ўзбекистонга ташрифи бўйича пост жойлади (ФОТО) 0 10:34Ҳумоюн Султанов ITF М15 Краньска-Гора турнири чемпионига айланди 0 09:59Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган якуний таркиби маълум 0 09:40Таэквондо терма жамоамиз катта таркибда Рим Гран-присида иштирок этади 0

26 ноя 11:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Билолбек жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади, қолганларда бронза

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финалчилар номи маълум бўлди.

Кеча жаҳон чемпионатида ярим финал жанглари ўтказилди. Улар орасида 4 нафар чарм қўлқоп устамиз ҳам финал чиптаси йўлида рингга кўтарилишди.

Афсуски, улардан фақатгина бир нафари ғалаба қозониб, финалга чиқди. 60 кг вазнда қатнашаётган Билолбек Мирзараҳимов туркиялик Нежат Экинчини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Унинг финалдаги рақиби АҚШ боксчиси Делант Жонсон бўлади.

52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Отабек Холматов ярим финалда япониялик Хаято Цуцумига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

56 кг вазндаги чарм қўлқоп устамиз Шунқор Абдурасулов америкалик Марк Кастрога 0:4 ҳисобида ютқазди.

91 кг вазн тоифасида рингга чиққан Шоҳруз Раҳимов эса россиялик рақиби Владимир Ужунянга 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг