UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

05 июн 12:31
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

“Бинокор” ёшлари халқаро турнир ғолиби!

Пойтахтимиздаги “Humо Arеnа” муз саройи мезбонлик қилган хоккей бўйича болалар ўртасидаги “TASHKENT CUP” халқаро турнир якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда мамлакат хоккей федерацияси томонидан уюштирилган мазкур мусобақада Ўзбекистон, Латвия, Қозоғистон ва Қирғизистондан жами 5 жамоа иштирок этди.

Халқаро турнир ғолиблиги учун “Рига” (Латвия), “Қайсар” (Қозоғистон) ва “Олға” (Қирғизистон) жамоалари билан бирга мамлакатимизнинг “Бинокор” ва “Тошкент сити” клублари ёш хоккейчилари музга чиқишди.

Мусобақа Низомига кўра ғолибни аниқлаш учун давравий тизимда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида ҳал қилувчи финал ўйини ўтказилиши белгиланган эди.

Икки кун давом этган давравий тизимдаги баҳслар якунида тўрт ўйинда тўртта ғалаба қайд этган Латвиянинг “Рига” жамоаси ёшлари ҳамда учта ўйинда ғолиб чиққан жамоамиз “Бинокор” финалда баҳс олиб боришди.

Ҳал қилувчи ўйинда меҳмонлар устида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Бинокор” ёшлари халқаро турнир бош совринини қўлга киритишди.

Яна бир жамоамиз “Тошкент сити” мусобақада учинчи ўринни эгаллаган бўлса, тўртинчи ва бешинчи ўринлар мос равишда “Қайсар” ва “Олға” жамоаларига насиб этди.

Кеча ушбу халқаро турнир ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминжонов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси ўринбосари Искандар Шодиев ва бошқалар иштирок этди.

Мусобақада иккинчи ўрин олган Латвиянинг “Рига” жамоаси мураббийларига зар тўнлар кийдирилди. Ғолиб ва совриндор бўлган ёшларга кубок ва медаллар топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг