UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0

09 ноя 12:35
Янгиликлар

Теннис

Бир кунда 4 теннисчимизда мағлубият. Кўп эмасми?

Ўзбекистон тенниси тобора пастга қараб шўнғиб бормоқда.

Кеча тўрт нафар теннисчимиз турли шаҳарларда ўтказилган турнирларда илк давра учрашувини ўтказишди ва уларнинг бари биринчи баҳсидаёқ мағлубият аламини тотиб кўрди. 

Эркаклар ўртасида мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов Словакиянинг Трнава шаҳрида ўтказилаётган M25 тоифасига кирувчи "Фьючерс" турнирида иштирок этяпти. Яқинда Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритган Султонов 1/16 финалда мезбонлар вакили Лукас Покорнийга 7/6(3), 3/6, 4/6 ҳисобларида ютқазиб қўйди. 

Таққослаш учун, Султонов дунё рейтингида 424, Покорний эса 654-поғонадан жой олган. Ҳумоюн мукофот жамғармаси 25 000 долларни ташкил этган ушбу мусобақанинг олтинчи рақамда сараланган теннисчиси эди. 

Аёллар ўртасида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннис маликаси Нигина Абдураимова АҚШнинг Чарльстон шаҳрида ўтказилаётган W100 тоифасига кирувчи турнирда ўз имкониятини синаб кўрди. Афсуски, ҳамюртимиз 1 дақиқаси кам 3 соат давом этган 1/16 финал баҳсида америкалик Маккартни Кесслерга 7/6(3), 6/7(0), 5/7 ҳисоблаоида имкониятни бой берди. Нигина муросасиз баҳсда охиригача курашди, аммо омад шу куни мезбон теннисчи томонида бўлди.    

Таққослаш учун, Нигина Абдуаримова WTA рейтингида 223, Маккартни Кесслер эса 231-ўринни банд этган. Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви эди. 

Яна икки теннисчимиз - Сергей Фомин ва Амир Милушев Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилаётган M15 тоифасида кирувчи турнирда иштирок этяпти. Улар ҳам илк давра учрашувидаёқ рақибларига ютқазиб қўйишди. Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси ҳисобланган Фомин 1/16 финалда туркиялик Тунжай Дуранга 5/7, 6/4, 5/7 ҳисобларида мағлуб бўлди. Милушев эса россиялик Максим Жуковдан 2/6, 3/6 ҳисобларида енгилди. 

Таққослаш учун, Фомин ATP рейтингида 696, унинг рақиби Тунжай роппа-роса 900, Милушев 1931, Жуков эса 1127-поғонадан жой олган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг