UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

30 ноя 10:30
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Бир йил ўтиб Аргентина Олимпиадасида Ўзбекистон делегациясига кумуш медаль қўшилди

Долера Давронова 2018 йил Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги учинчи ёзги Олимпия ўйинларида терма жамоамиз ҳисобига медаль келтирган спортчиларимиздан бири.

Оғир атлетика бўйича +63 килограмм вазн тоифасида қатнашган қизимиз мусобақада бронза медалига сазовор бўлган. 

Мазкур баҳсда таиландлик Супатчанин Хамхаенг барча рақибалирини катта фарқ билан ортда қолдириб, олтин медалга эга чиққан эди. Аниқланишича, ушбу спортчи мусобақадан кейин допинг учун топширган таҳлиллари ижобий натижа берган. Эндиликда таиландлик атлетнинг натижаси йўққа чиқарилди. Бу эса Долера Давронованинг кумуш медалига эга чиқишини англатади. 

Эслатиб ўтамиз, Давронова мазкур мусобақа даст кўтаришда 92 кг, силтаб кўтариш машқида 125 кг ва икки кураш бўйича эса 217 килограмм натижа қайд этган. Халқаро ва Осиё оғир атлетика федерацияларининг олдинда турган Ижроқўм йиғилишларидан бирида мазкур воқеа юзасидан расмий баёнот берилади ва спортчимизга ўсмирлар Олимпия ўйинларининг кумуш медали топширилади. 

Шу тариқа Буэнос-Айрес ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар 5 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронзани (бундан аввал 5 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза эди) ташкил этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг