UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0 10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0 10:15Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0 09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0

06 дек 10:54
Янгиликлар

Теннис

Бироздан сўнг Абдураимова иштирокидаги учрашув бошланади

БААнинг Дубай шаҳрида шаҳрида теннис бўйича W100 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли старт олган эди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада германиялик тажрибали теннисчи Сабин Лисицки 6/3, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Сабин фаолияти давомида икки бор (бири яккаликда, иккинчиси жуфтликда) "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнири вице-чемпионига айланган, 8 та WTA турнирида бош совринни қўлга киритган эди. 

Бироздан сўнг Нигина 1/8 финал босқич учрашувида россиялик Екатерина Макаровага қарши кортга чиқади. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан соат 11:30да бошланади. Катя биринчи даврада болгариялик Гергана Топалова (рейтингдаги ўрни 243)дан 6/0, 7/6(4) ҳисобида устун келганди.

Таққослаш учун, Абдураимова WTA рейтингида 245, Макарова эса 188-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказадиган иккинчи учрашуви бўлади. Нигина ўтган йилнинг 22 июнь куни Берлинда ўтказилган баҳсда Екатерина Макаровани уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг