UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0

11 авг 08:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бироздан сўнг Гуидо Кавальери иштирокида семинар бошланади

Хабарингиз бор, 13 август куни пойтахтимиздаги "Ҳумо" арена саройида 2022 йилнинг энг ёрқин оқшоми бўлиши кутилаётган профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Яқиндагина Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг расман тўлақонли аъзосига айланган Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси турнирга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида италиялик таниқли рефери Гуидо Кавалерини юртимизга таклиф қилганди.

Бироздан сўнг пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонасида унинг иштирокида реферилар учун семинар бошланади. Икки кунлик семирнар якунида ҳакамлар имтиҳондан ўтишади. Ундан муваффақиятли ўтиб олган рефериларга WBC томонидан махсус сертификатлар топширилади. Ўзбекистондан жами 22 нафар рефери ушбу семинарда қатнашади. 

Маълумот учун, Гуидо Кавалери реферилик фаолиятини 1981 йилда ҳаваскор бокс жангларида ҳакамлик қилиш билан бошлаган. 1983 йилдан профессионал жангларда ҳам параллел равишда реферилик қилган. 1993 йилдан эса фақат проф ринг ҳакамлигига ўтган. 1998 йилда халқаро EBU WBO, 1999 йилда эса халқаро EBU WBC ҳаками даражасини олган. 

Ҳаваскор боксда 1500, профессионал рингда эса 500 дан зиёд жангларда ҳакамлик қилган. Миллий, халқаро ва жаҳон чемпионатлари доирасида умумий ҳисобда 350 га яқин чемпионлик жанглари рефериси бўлган. 

2010-2014 йиллар оралиғида Италия бокс федерацияси (Ломбардия) ҳакамлар қўмитаси раҳбари лавозимида ишлаган. Сўнгги йилларда халқаро тоифадаги ҳакам ва рефериларни тайёрлаш ишларига масъул, яъни уларга турли даражадаги семинарлар ўтказиб келяпти.

Ҳозирда Swiss Boxing, European Boxing Union, World Boxing Council, Нью-Йорк штати Атлетик комиссияси, Нью-Жерси штати Спорт назорат уюшмаси, Невада штати Атлетик комиссияси каби нуфузли ташкилотларнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг