UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

30 окт 15:15
Янгиликлар

Футбол

Бироздан сўнг “Машъал” - “Пахтакор” ўйини бошланади

Бироздан сўнг, аниқроғи соат 15:30да Муборак шаҳрида олий лиганинг 27-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бошланади.

Унда “Машъал” жамоаси амалдаги мамлакат чемпиони “Пахтакор”ни қабул қилади. 26-турда “Обод”дан устун келган “Машъал” айни пайтда 8-ўринни эгаллаш учун курашга киришган.

Жамоа ўз майдонида яхши ўйин намойиш этади. Муборакдаги баҳсни мезбонлардан Аббос Шодмонов, меҳмонлардан Жамшид Искандеров дисквалификация туфайли ўтказиб юборишади.

Қарама-қаршилик

Олий лигада жамоалар ҳозирга қадар 31 учрашувда тўқнаш келишган. “Пахтакор” 22, “Машъал” 4 ўйинда зафар қучган. 5 баҳс дуранг билан якунланган. 62 тўп киритган “шерлар” 20 бор дарвозадан тўп олиб чиқишган. Муборакдаги беллашувларнинг 8тасида тошкентликлар, 3тасида мезбонлар ғолиб бўлган. 4 ўйинда дуранг қайд этилган.

Ўйин расмийлари

Муборакдаги учрашувни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У жорий мавсум олий лигада “Пахтакор”нинг уч ўйинини бошқарди. “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор”дан устун келган “Пахтакор” “Бухоро” билан дуранг ўйнаган.

“МАШЪАЛ” – “ПАХТАКОР”

Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Наби Рўзимов (Тошкент), Владлен Лушин (Гулистон), Элёр Турсунов (Бухоро).

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг