UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

26 сен 12:16
Янгиликлар

Футбол

Бироздан сўнг Олимпиадага йўлланма берувчи U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади

2020 йил 8-26 январь кунлари Таиланд пойтахти Бангкокда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан бугун мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Қуръа маросими  Бангкокдаги "Rama Gardens" меҳмонхонасида ташкил этилади. Тадбир Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.

Қуръа механизмига кўра, 16 жамоа тўрттадан 4 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Мусобақа якунида кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма олади. 

Биласиз, навбатдаги Олимпиада ўйинлари 2020 йил Токиода ташкил этилади. Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси учун Осиёга мезбон Япониядан ташқари яна учта ўрин ажратилган. Агар Япония олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб борса, унда тўртинчи ўринни қўлга киритган жамоа қўшимча имтиёзга эга бўлади. 

Шунингдек, саватчалар ҳам аниқ. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2018 йилги мусобақада чемпионликни қўлга киритгани боис 1-саватчада бўлади. 

1-саватча: Таиланд (мезбон), Ўзбекистон, Вьетнам, Қатар

2-саватча: Жанубий Корея, Ироқ, Япония, КХДР

3-саватча: Хитой, Австралия, Иордания, Саудия Арабистони

4-саватча: Сурия, Эрон, БАА, Баҳрайн

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг