UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0

04 май 15:19
Янгиликлар

Болалар спорти

“Биз спортни танлаймиз!”

Наманган шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Биз спортни танлаймиз!” шиори остида болалар спорт байрами ўтказилди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, жаҳон чемпионлари, мураббийлар, спортчи-ёшлар иштирок этди.

Мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келаётган мазкур спорт мактаби тарбияланувчилари жорий йилда ҳам юқори натижаларга эришмоқда. Хусусан, март ойида эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатида мактаб ўқувчиси Мадина Усмонжонова ғолиб бўлиб, Сингапурда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун лицензияни қўлга киритди. 

17.jpg

Апрель ойида пойтахтда бўлиб ўтган ўзбек жанг санъати бўйича Осиё очиқ чемпионатида эса ушбу мактаб ёшлари 3 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди. Умуман, мактаб спортчилари жорий йилнинг биринчи чорагида 12 та олтин, 28 та кумуш, 42 та бронза, жами 82 медалга сазовор бўлди.

11.jpg


Спорт байрамида нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида спорт мактабида йўлга қўйилган 18 спорт тури бўйича тарбияланувчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг