14 дек 16:11
Янгиликлар
Бокс/ММА
«Бизга реванш беришлари керак»
UFC жангчиси Брендон Морено Дейвисон Фигередога қарши реванш жанги кераклигини маълум қилди.
“Жанг тенгма-тенг кечди. Келаси ҳафтадаёқ жанг қилишга тайёр бўламан, бироқ аввал оилам билан маслаҳатлашиб олишим лозим. Жангдан роҳат олдим, мен бахтлиман. Мен камарга эга бўлишни қаттиқ истагандим, бироқ бироз омад етишмади. Менга ва Фигередога реванш керак. Ҳар иккимиз ҳам мухлислар ҳурмати учун иккинчи жангда иштирок этишимиз лозим”,-деди Морено.
Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган чемпионлик жангида ҳакамлар дуранг натижани қайд этганди.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар