UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

30 май 09:51
Янгиликлар

Шахмат

Блицда чемпион бўлган Абдусатторов бугун классик йўналишни Гирига қарши баҳс билан бошлайди

Бугун Норвегиянинг Ставангер шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Norway Chess" турнирининг классик йўналиши бўйича баҳслар бошланади.

Мукофот жамғармаси 2 500 000 Норвегия кронасини (тахминан 225 минг АҚШ доллари) ташкил этувчи мазкур турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Кеча мусобақа доирасида ўтказилган блиц баҳсларида Нодирбек 9 имкониятдан 6 очко тўплаб, турнир чемпионига айланди. 

Абдусатторов Магнус Карлсен (Норвегия), Алиризо Фируджа (Франция), Хикару Накамура (АҚШ), Аниш Гири (Нидерландия), Уэсли Со (АҚШ), Фабиано Каруана (АҚШ), Шахриёр Мамедьяров (Озарбайжон) сингари таниқли гроссмейстерларни ортда қолдиришга муваффақ бўлди. 

Бугун Норвегия турнирила классик баҳслар бошланади. Рапид йўналишида жаҳон чемпиони ҳисобланган Нодирбек 1-турда оқ доналарда нидерландиялик Аниш Гири (2768) билан ҳисоб-китоб қилади. 

1-тур жуфтликлари:

Алиризо Фируджа (Франция, 2785) - Гукеш (Ҳиндистон, 2732)

Шахрияр Мамедьяров (Озарбайжон, 2738) - Арян Тари (Норвегия, 2642) 

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2731) - Аниш Гири (Нидерландия, 2731)

Фабиано Каруана (АҚШ, 2764) - Магнус Карлсен (Норвегия, 2853) 

Уэсли Со (АҚШ, 2760) - Хикару Накамура (АҚШ, 2775)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг