UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0

13 июн 09:07
Янгиликлар

Теннис

"Blois Challenger 80". Бир пайтда икки кортда ўзбек - испан "дуэли" бўлиб ўтди

Франциянинг Блуа шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнири ўтказиляпти.

"Blois Challenger 80" мусобақасининг саралаш босқич баҳсларида икки ҳамюртимиз ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди. Истеъдодли теннисчимиз, Қозоғистондаги муваффақиятидан сўнг рейтингда катта ўсишга эришган Сергей Фомин ҳамда Санжар Файзиев бир пайтнинг ўзида икки кортда испаниялик рақибларига қарши баҳс олиб боришди.

ATP рейтингида 408-поғонадан жой олган Фомин дунёнинг 298-ракеткаси Николас Санчес Искиэрдога муносиб қаршилик кўрсатди ва ҳатто ғалабага ҳам яқин эди. Биринчи сетни 7/5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Сергей иккинчи сетда мағлубиятга учради - 2/6. Ҳал қилувчи учинчи сетда брейк-пойнтни амалга оширган Фомин афсуски, бу устунликдан фойдалана олмади - 4/6. Ушбу учрашув 2 соату 25 дақиқа давом этган. Фомин 7, Санчес 5 та эйс зарбасини амалга оширди.    

Бу учрашув билан параллел равишда қўшни кортда яна бир ўзбек-испан қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. ATP рейтингида 704-поғонадан жой олган ҳамюртимиз Санжар Файзиев дунёнинг 251-ракеткаси Хавьер Барранко Козанога 4/6, 4/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бир соату 24 дақиқа давом этган баҳсда Санжар 10, Хавбер 8 та эйс зарба ижро этди. Ҳар иккала учрашувда ҳам тажриба ўз сўзини айтди.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг