UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Возняцки ва Осака махсус қоидалар асосида Париж Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди 0 18:55Икрам Алискеров Уиттакер билан жанг анонсига муносабат билдирди 0 18:32Албанияда Евро-2024 ўйинлари сабаб Парламент йиғилиши бекор қилинди 0 18:11Шунақаси ҳам бўлар экан: ХОҚ 1900-йилги ўйинлар медалини бошқа мамлакатга олиб берди 0 17:50"UzChess Cup": Нодирбек Якуббоев - чемпион! 0 17:36Перейра Прохазка билан жанг ҳақида: "Рухлар мени қўллаб-қувватлайди" 0 17:15Франция терма жамоаси лагерида кутилмаган, аммо жиддий муаммо 0 16:53Чимаев Уиттакер билан жангга тайёргарликда бир неча маротаба касалхонага тушиб қолган экан 0 16:31Йўғе? Наоя Иноуэ WBA камарини вакант қолдириши мумкин 0 16:10"Идеал ҳужум кўрсатмоқчиман". Прохазка Перейра билан реванш анонсига муносабат билдирди 0 15:48ФИФА аёллар терма жамоалари рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечанчи поғонада? 0 15:25UzChess: Шамсиддин Воҳидов "Челленжерс" турнири ғолиби! 0 15:04Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик муҳокама қилинди 0 14:42"Икрам? Ха-ха-ха" - UFC жангчиси Уиттакерга берилган рақиб ҳақида 0 14:21"Ал Насср" бомба трансферга тайёргарлик кўрмоқда 0

16 фев 14:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боб Арум Бетербиев - Жо Смит жанги қачон бўлишини айтди

Бирлаштирувчи жанг ҳақида маълумот берилди.

"Top Rank" промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арумнинг маълум қилишича, IBF/WBC йўналишлари чемпиони Артур Бетербиев ва WBO чемпиони Жо Смит ўртасидаги яримоғир вазн тоифасидаги бирлаштирувчи жанг июнь ойида бўлиб ўтади ва ғолиб октябрь ёки ноябрда Британияда Энтони Ярд билан жанг қилади.

"Жо Смит ва Артур Бетербиев ўртасида бирлаштирувчи жанг бўлиб ўтади. Артур Бетербиевда иккита (IBF ва WBC) ва Жо Смитда WBO чемпионлик камарлари бор, агар, "Канело" шундан кейин жанг қилмаса - мен бунга ишонмайман - биз бундан хурсанд бўламиз. Бетербиев ёки Жо Смит, кузда Лондонда Энтони Ярд билан жанг қилади", - деб айтиб ўтган Арум.

Бетербиев сўнгги жангини АҚШ вакили Маркус Браунга қарши ўтказган. Жанг Монреалдаги профессионал бокс оқшоми доирасида бўлиб ўтган ва унда Артур Бетербиев нокаут эвазига ғолиб бўлган. Россиялик боксчининг ҳисобида 17 та жангда қўлга киритилган 17 та ғалаба мавжуд. Жангларнинг барчаси нокаут билан якунланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг