04 дек 20:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатини қайси телеканал трансляция қилади?
Бокс бўйича Республика биринчилиги қайси телеканал томонидан намойиш этилиши маълум.
Хабарингиз бор, 8-14 декабрь куни Тошкентда бокс бўйича эркалар ҳамда аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Мазкур чемпионат "UzReport" телеканали томонидан намойиш қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон биринчилиги таэквондо WT ассоциациясидаги «Универсал» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Баҳсларда 400 нафардан ортиқ боксчи иштирок этиши кутилмоқда.
Маълум бўлишича, бунгача мусобақа "Спорт ТВ" орқали намойиш этилиши режалаштирилган, баҳслар трансляцияси хатто телеканалнинг дастурларига ҳам киритилган. Аммо куни кеча мусобақа "UzReport" орқали намойиш этилиши ҳал бўлган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар