UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0

01 май 17:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи ЖЧ-2023 қуръа натижаларига муносабат билдирди

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси устози Мирзагали Айтжанов Тошкентда ўтказилаётган жаҳон чемпионатига қуръа ташланганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Йигитларимиз қура ташлашнинг ҳар қандай натижасига тайёр эдилар. Биз яхши тайёргарлик кўрганмиз. Турнир нима мақсадда ўтказилаётганини ҳамма билади. Бугун -60 кг вазнда Талгат Сиримбетов ва -92 кг вазнда Айбек Оралбай биринчи бўлиб ўзбек рингига кўтарилади. Умид қиламизки, улар вазифани муваффақиятли бажара олишади. Рингга биринчи бўлиб чиқиш ҳар доим катта масъулиятдир. Турнирни ғалаба билан бошлашимизга ва яхши натижалар кўрсатишимизга ишонаман.

- Тошкентдаги жаҳон чемпионатининг ташкилий савиясини қандай баҳолайсиз? Маълумки, ғалаба учун катта мукофот пуллари тайинланган.

— Турнир юқори савияда ўтмоқда, деб ўйлайман. Унда 107 давлат, 600 дан ортиқ боксчилар иштирок этмоқда. Ҳамма жуда жиддий тайёргарлик кўргани сезиляпти. Биз учун асосийси молиявий масала эмас, балки мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишдир. Шундай экан, ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз.

- Камшибек Конкабаев турнирнинг илк баҳсида россиялик Алексей Дроновга қарши рингга кўтарилади. Ушбу қарама-қаршиликдан нима кутяпсиз?

— Биз Дроновни яхши биламиз. У Россия катта умид боғлаган ёш спортчилардан бири.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг