UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0 15:40Рафаэль Надаль Мадриддаги "Мастерс"да ўз юришини якунлади 0 15:15Оливейра вазнини ўзгартиришга қарши эмас 0 14:48Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади 0 14:27Уч кун олдин жанг қилган Алекс Переснинг навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:06Яна бир ҳамюртимиз Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 13:45Жон Жонс UFC'нинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0 13:24U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда 0

14 авг 16:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Дубай тўртта тоифадаги Осиё чемпионатини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

20-30 август кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича ёшлар (ўғил болалар ва қизлар) ҳамда ўсмирлар (ўғил болалар ва қизлар) ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади.

Қитъамизда илк маротаба Осиё чемпионати мана шундай тарзда ташкил этилмоқда. 


2003-2004 йиллар: 

Ёшлар: 48 кг, 51 кг, 54 кг, 57 кг, 60 кг, 63,5 кг, 67 кг, 71 кг, 75 кг, 80 кг, 86 кг, 92 кг ва +92 кг.

Ёшлар (қизлар): 48 кг, 50 кг, 52 кг, 54 кг, 57 кг, 60 кг, 63 кг, 66 кг, 70 кг, 75 кг, 81 кг ва +81 кг


2005-2006 йиллар: 

Ўсмирлар: 46 кг, 48 кг, 50 кг, 52 кг, 54 кг, 57 кг, 60 кг, 63 кг, 66 кг, 70 кг, 75 кг, 80 кг ва +80 кг

Ўсмир қизлар: 46 кг, 48 кг, 50 кг, 52 кг, 54 кг, 57 кг, 60 кг, 63 кг, 66 кг, 70 кг, 75 кг, 80 кг ва +80 кг

Осиё чемпионатида умумий ҳисобда 51 та медаллар жамланмаси ўйналади.  

Ёшлар ўртасидаги баҳсларда олтин медални қўлга киритганлар 6000 АҚШ доллари билан мукофотланадилар. Кумуш ва бронза эгалари мос равишда 3000 ҳамда 1500 доллар миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритишади. 

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда эса пул мукофотлари кетма-кетликда 4000, 2000, 1000 АҚШ долларлари миқдорида тақсимланади. 

Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари 16 август куни Дубайга йўл олишади. 

Осиё чемпионатида иштирок этадиган боксчиларимиз рўйхати Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати томонидан эълон қилинади. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг