UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0

04 ноя 20:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Осиё чемпиони Ўзбекистон чемпионатидаги асосий рақиби ким эканлиги ҳақида гапирди

-49 кг вазн тоифасида Осиё чемпиони Нодиржон Мирзаҳмедов 3 ноябрь куни самарқандлик Заршод Жалоловга қарши жанг қилиши лозим эди.

Бироқ, Жалолов жангга ўз вақтида етиб келолмаганлиги сабабли ғалаба Нодиржоннинг номига ёзилди. 

Шундан сўнг биз Мирзаҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик:

"Чемпионатга мураббийларим Бекзод Хидиров, Ринат Юсупов билан биргаликда кучли тайёрландик. Жангим бўлгани яхши эди. Кейинги баҳсларга трамплин вазифасини ўтаб берар эди. Энди нима ҳам деймиз. Бизни кутиб турган рақибларга тайёргарликка яраша қаршилик кўрсатамиз. Республика биринчилигида икки марта чемпион бўлганман. Вазнимдаги барча иштирокчиларга ҳурмат билан қарайман, уларнинг имкониятларини юқори баҳолайман. Асосан ёшлар таркибидан қўшилган боксчилар бизга муаммо туғдириши мумкин деб ҳисоблайман", - деди Нодиржон.

Сарвиноз Рахмонқулова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг