05 ноя 10:54
Янгиликлар
Бокс. Ўзбекистон чемпионатидаги жанглардан онлайн якунланди
Ушбу саҳифа орқали бугун ўтказиладиган барча жанглар натижаларини кузатиб боришингиз мумкин бўлади.
75 кг. Одилжон Асланов Акмалбек Қосимовга қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонди
60 кг. Шунқор Абдурасулов Жаҳонгир Давидовга қарши жанг қилиб, 5-0 ҳисобида ғалаба қозонди.
69 кг. Бобоусмон Батуров Жаҳонгир Расуловга қарши рингга кўтарилиб, 5-0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
75 кг. Фанат Қаҳрамонов Тошкент вилояти вакили Зокирхўжа Мадиевга қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонди.
-69 кг вазн тоифасидаги жангларнинг бирида андижонлик Жавлонбек Йўлдошев Тошкент шаҳри вакили Темур Саидовни 5:0 ҳисобида доғда қолдирди.
Кутилмаган натижа -52 кг вазн тоифасидаги чорак финал жангида қайд этилди. Чемпионлик учун асосий даъвогарлардан ҳисобланган Аброржон Қодиров кутилмаганда андижонлик Шаҳзодбек Толибжоновга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
-60 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби Абдумалик Ҳалаков навбатдаги ғалабасига эришди. У фарғоналик Баҳромжон Олимжоновни енгди ва ярим финалга йўл олди. Абдумалик ўтган йили Ўзбекистон чемпиони бўлиш баробарида мусобақанинг "энг яхши жангчиси"га бериладиган Руфат Рисқиев совринини ҳам қўлга киритган эди.
В рингда ўғил болалар ўртасидаги жанглар бошланди. Ўзига хос Фарғона вилояти дербисида Атҳамжон Муҳиддинов Ҳусанбой Каримовни таслим этди.
Осиё чемпиони Нодиржон Мирзааҳмедов чорак финал жангида жиззахлик Элмурод Нормуродовни мағлуб этди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шунга ўхшаш ҳолат В рингда ҳам кузатилди. Навоийлик Дилдора Сайдуллаева жангсиз финал чиптасини қўлга киритди. Наманганлик Нигора Райимбоева рингга чиқмади. Дилдора олтин медал учун рингга кўтарилади. Шу тариқа, қизлар ўртасидаги куннинг биринчи ярмига белгиланган ярим финал жанглари ўз ниҳоясига етди.
Қашқадарёлик Мавлуда Мавлонова ҳам автоматик тарзда кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Унинг навоийлик рақибаси Мадина Юсупова жароҳати сабаби жангни ўтказа олмади.
А рингдаги навбатдаги жанг ўтказилмади. Боиси, Навбаҳор Ҳамидованинг рақибаси жиззахлик Ирода Азимова рингга чиқмади ва бунинг натижасида Навбаҳор жангсиз кейинги босқичга йўл олди.
"Динамо" спорт жамияти спортчиси, терма жамоа аъзоси Райхона Қодирова бухоролик Зиёда Ярашевага ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Кундузги дастурдан ўрин олган жанглар қизғин паллага кириб бормоқда. А рингда сурхондарёлик Маҳлиё Равшанова самарқандлик Маликабону Эгамқуловадан 5:0 ҳисобида устун келди. Яна бир Сурхондарё вилояти вакиласи Дилфуза Бекова эса Шоҳида Раҳимани мағлубиятга учратди.
Ҳозиргина В рингдаги яна бир жанг якунланди. Бу сафар муддатидан аввал ғалаба қайд этилди. Андижон вилояти вакиласи Азиза Ёқубова дугонаси Нозимахон Бултуровани биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.
В рингдаги илк жангда эса бухоролик Маржона Савриева қорақалпоғистонлик Азима Тожибоевани 5:0 ҳисобида енгди.
Ҳозиргина А рингдаги жанг якунланди. Унда -48 кг вазн тоифасида терма жамоа аъзоси, наманганлик Гуласал Султоналиева бухоролик дугонаси Фарзона Фозиловани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Айни пайтда А ва В рингларида кундузги дастурдан ўрин олган жанглар бошланди. Ҳар икки рингда ҳозиргина иккинчи раунд ўз якунига етди. Бироздан сўнг куннинг илк ғолибларини билиб оламиз.
Ассалому алайкум. Ўзбекистон чемпионати бешинчи кунидан матнли трансляцияни бошлаймиз.
Жанглар соат 11:00да бошланади.
Бугун ўтказиладиган жанглар рўйхати:
Фикрлар