UZ

Сўнгги янгиликлар

11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0 09:17Бугун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи якунланади 0 08:48Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО 0 08:21UFC тарихида илк бор аёл анонсер ишлади + ФОТО 0 07:54Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган иккинчи велоспортчимиз номи ҳам маълум! 0 07:32Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон - Индонезия ўйини бор 0 18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0

11 май 11:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Ўзбекистон медаллар сони бўйича рекордни янгилади. Аввалги ЖЧларда натижаларимиз қандай бўлган?

Тошкент мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида медаль қўлга киритган боксчилар номи аниқ бўлиб улгурди.

Ярим финалга қадар етиб келган боксчилар ЖЧ медалига эга чиқишади. Ушбу босқичда ғалаба қозонган чарм қўлқоп усталари финалга йўл олишса, мағлуб боксчилар бронза медалига эга бўлишади. 

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар вакили ЖЧ ярим финалигача етиб келди. Бу дегани - терма жамоамиз мазкур ЖЧда 9 та медалга сазовор бўлади. Бошқа хеч қайси терма жамоа ярим финалда бунчалик кўп иштирокчига эга эмас. Шу тариқа, боксчиларимиз мазкур ЖЧни медаллар сони бўйича етакчи сифатида якунлашлари аниқ бўлди. Энди навбат медаллар сифати бўйича етакчи бўлишга. 

Бунгача медаллар сони бўйича энг яхши натижамиз 2015 ва 2017 йилги жаҳон чемпионатларида қайд этилган. Ушбу йилларда Ўзбекистон боксчилари 6 та медаль билан ЖЧни якунлашган.

Медаллар сифати бўйича энг яхши натижамиз 2019 йилги ЖЧда кўрсатилган. Ўшанда вакилларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга чиқишган.


Бунгача ўтказилган жаҳон чемпионатларида Ўзбекистон терма жамоаси қайд этган натижалар: 

Тампере-1993 - 1 та бронза

Берлин-1995 - 1 та бронза

Будапешт-1997 - 1 та олтин

Хьюстон-1999 - 2 та олтин, 1 та кумуш

Белфаст-2001 - 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза

Бангкок-2003 - 1 та кумуш, 2 та бронза

Мианянг-2005 - 1 та кумуш, 2 та бронза

Чикаго-2007 - 1 та олтин

Милан-2009 - 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза

Баку-2011 - 2 та бронза

Алмати-2013 - 1 та кумуш, 1 та бронза

Доҳа-2015 - 3 та кумуш, 3 та бронза

Гамбург-2017 - 1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза

Екатеринбург-2019 - 3 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза

Белград-2021 - 1 та кумуш, 1 та бронза.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг