UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0

27 июн 15:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. “Рио-2016” ўйинларининг яна 39та йўлланмаси ўйналди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг йўлланмаси учун эркаклар ўртасида саралаш турнири ўтказилди.

Мазкур мусобақада 92 давлатдан келган 375 нафар чарм қўлқоп устаси 39та лицензия учун баҳс юритди.

Қизғин кечган баҳсларнинг якунларига кўра Олимпиада ўйинларининг йўлланмаларига -91 ҳамда +91 кг. вазн тоифаларида олтин медаль соҳиблари, -49 кг. вазнда финалчилар, -52 кг.дан -81 кг.гача вазн тоифаларида ярим финалга қадар етиб келган боксчилар сазовор бўлдилар. Ушбу вазн тоифаларида, шунингдек, рақиби якунда ғолибликка эришган чорак финалчилар ҳам “Рио-2016” ўйинларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишган.


Мазкур саралаш турнирида Куба, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой, Озарбайжон, Беларусь, Россия, Украина, Ирландия, Венгрия, Хитой Тайпейи, Гаити, Ироқ, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Болгария, Мўғилистон, Ҳиндистон, Молдова, Япония ва Италия давлатлари вакиллари йўлланмаларга эга бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаларига барча вазн тоифасида йўлланмаларни нақд қилиб қўйган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг