UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0

03 июн 17:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Тошкент вилояти ҳокими соврини кимга насиб этади?

Теглар :  Бокс
Чирчиқда Республика боксчилари 10 та вазнда Тошкент вилояти ҳокими соврини учун жанг олиб боришмоқда.

Бугун Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасида бокс бўйича Тошкент вилояти ҳокими соврини учун республика мусобақаси старт олди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг 130 нафарга яқин маҳоратли спортчилари -49, -52, -57, -60, -63, -69, -75, -81, -91 ва +91 килограмм вазн тоифаларида ғолиблик учун курашишмоқда. 

-Давлатимиз раҳбариининг “Ўзбекистонда боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида иқтидорли боксчиларни саралаш учун селекцион турнирлар ташкил этиш, ёшларни бокс спорт турига кенг жалб қилиш белгиланган.  Шу маънода, ўтказилаётган мазкур мусобақа Ватанимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя этадиган спортчиларни камолга етказишда муҳим аҳамият касб этади, - дейди Тошкент вилояти бокс федерацияси раиси Озод Хасанов.

Тошкент вилояти ҳокими соврини учун ўтказилаётган турнирнинг тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети раҳбарияти ва Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Мусобақалар 5 июнгача давом этади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг