UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

09 ноя 16:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Якунига етган Ўзбекистон чемпионатидан энг ажойиб 25 та сурат

Хабарингиз бор, 31 октябрь - 7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Эътиборингизга ушбу мусобақадан олинган энг ажойиб 25 та сурат ва уларга билдирилган изоҳларни тақдим этамиз. 

Демак бошладик, сўзлаш навбати суратларга!


Ғалабасини нишонлаётган Абдумалик Халаков. Унинг рақси йиғилганларга ўзгача кайфият улашди


Бундай мусобақаларда чироқлар катта аҳамиятга эга. Фонга эътибор берамиз. Ёш боксчи Аълохон ҳам бокс ихлосмандларида яхши таассурот қолдирди


Ойбек Жўраев ва байроқ. Афсуски Ойбек бу йил чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмади



-69 кг вазнда Ўзбекистон чемпиони бўлган Хадича Абдуллаева финалгача осон бўлмаган жангларни ўтказди


Ҳамид Тангрибергенов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақада яхши иштирок этди. Суратда мураббий ва иқтидорли ёшларимиздан бири Амиршоҳ Самадов. У чорак финалда деярли тенг жангда Санжар Турсуновга имкониятни бой бериб қўйди


Абдумалик Халаков ўз услубида


Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпиони Моҳинабону Абдуллаева чемпионлигини шу тарзда нишонлади


Бу Олимпиадами ёки жаҳон чемпионати? Йўқ, шунчаки Ўзбекистон чемпионатининг финал жанги!


Мадияр Саидраҳимов ва сув 


Саидраҳимов ярим финалда амалдаги чемпион Жамшид Абдуллаевни мағлуб этганди


Осиё чемпиони Нодиржон Мирзаҳмедов фаолиятида иккинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди


-52 кг. Бухоро дербисида тажрибали Мироншоҳ ёш Шаҳзод Музаффаровни қийинчилик билан мағлуб этди



Битта сурат икки ҳил кўринишда


Абдумалик Халаков ва Шунқор Абдурасулов ўртасидаги финал жанги кескин давом этди


Бундай финалларни доим ҳам кўравермайсиз


20 ёшингда иккинчи марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганлигингдаги ҳолат

 

Боксчи Шунқор Абдурасулов Мудофаа вазирлигига қарашли спорт клуби аъзоси ҳам ҳисобланади

Кўзи қонга тўлган Бобоусмон


Финал жанги Батуров учун осон бўлгани йўқ. 19 ёшли Жавлонбекни ҳали катта ютуқлар кутмоқда


ЖЧ финалчиси илк маротаба Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди


Сиз ва биз кутган Мадияр - Санжар жанги


Ушбу суратга изоҳ сиздан


Энди -91 кг вазнда Мадияр Саидраҳимов Ўзбекистон чемпиони 




Мусобақанинг энг яхши боксчиси Миразиз Мирзаҳалиловга "Руфат Рисқиев кубоги" топширилди. Турсуной Раҳимова эса аёллар ўртасидаги чемпионатнинг энг яхши боксчиси бўлди. Уларга совринни Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов топширди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг