UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

08 ноя 12:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан: вазн тоифалар, жанг саналари ва мўғул журналистларининг Ўзбекистон машғулотига ташрифи + ФОТО

10 ноябрь куни Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада иштирок этиш учун 5 ноябрь куни Улан-Баторга етиб келгани ҳақида хабар бергандик. Терма жамоамиз 18 нафар боксчи билан (10 нафар ўғил болалар, 8 нафар қизлар) баҳсларда қатнашади. 

Умуман олганда мусобақа 20 та вазн тоифасида ташкил этилади: 10 та ўғил болалар, 10 та қиз болалар. 

Баҳслар қуйидаги вазн тоифаларида ўтказилади:

Ўғил болалар: -49 кг, -52 кг, -56 кг, -60 кг, -64 кг, -69 кг, -75 кг, -81 кг, -91 кг, +91 кг.

Қизлар : -48 кг, -51 кг, -54 кг, -57 кг, -60 кг, -64 кг, -69 кг, -75 кг, -81 кг, +81 кг.

Мусобақада 2001 ва 2002 йилларда туғилган боксчилар иштирок этишади. 

Эртага, 9 ноябрь куни мусобақанинг расмий тадбирлари ташкил этилади: мандат комиссияси, техник митинг ва қуръа ташлаш маросими. 

10 ноябрь куни эса баҳсларга старт берилади. 13-14 ноябрда чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. 15 ноябрда эса спортчилар дам олишади. 16 ва 17 ноябрь кунларига эса мос равишда ярим финал ҳамда финал беллашувлари белгиланган.



Баҳслар Улан-Батордаги "Buyant Ukhaa" спорт мажмуасида ўтказилади.

Терма жамоамизнинг мусобақадаги таркибини яна бир маротаба эслатиб ўтамиз:

(Номларни эслаб қолинг, ушбу таркибда ўзбек боксининг бўлажак юлдузлари жамланган)

Ўғил болалар:

-49 кг: Шаҳзод Музаффаров

-52 кг: Мирзабек Мирзаҳалилов

-56 кг: Ҳуршидбек Расулжонов

-60 кг: Раҳматулло Тошпўлатов

-64 кг: Жавлонбек Йўлдошев

-69 кг: Нурислом Исмоилов

-75 кг: Суҳробжон Қайимов

-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

-91 кг: Амиршоҳ Самадов

+91 кг: Мирмуҳсин Маҳмудов

Катта мураббий: Ҳамид Тангрибергенов

Мураббийлар: Сирожиддин Наимов, Ҳамза Авезов, Ботиржон Маҳмудов, Аҳрор Ёдгоров, Сардор Абдуллаев.


Қизлар:

-48 кг: Маржона Савриева

-51 кг: Сайдинисо Муҳаммадалиева

-54 кг: Насиба Ҳайруллаева

-57 кг: Ситора Турдибекова

-60 кг: Зиёда Ярашева

-64 кг: Дилфуза Бекова

-69 кг: Хадичабону Абдуллаева

-75 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Катта мураббий: Камолиддин Муталов

Мураббийлар: Дилмурод Ҳасанов, Мурод Ҳайтов, Шаҳзода Умарова.

Шифокор: Хуршид Миргалиев

Қаҳрамон Каримов чемпионатда ҳакам сифатида фаолият олиб боради. 

Мусобақада вакилларимизга мезбон Мўғулистон, Қозоғистон ва Ҳиндистон терма жамоалари асосий рақобатни кўрсатишлари кутилмоқда. 


Айни пайтда боксчиларимиз Мўғулистонда машғулот олиб боришмоқда


Терма жамоа шифокори Ҳуршид Миргалиев ҳам боксчиларимиз билан бирга


Бу эса Тмун. Мўғулистонлик мактаб ўқувчиси. Терма жамоамизга "волонтёр" сифатида бириктирилган. Рус тилини жуда яхши билади


Куни кеча машғулотларга маҳаллий ОАВ ходимлари ҳам ташриф буюришди


Маҳаллий журналистлар терма жамоамиз катта мураббийи Ҳамид Тангрибергеновдан интервью олишмоқда


Азиз Тўхтамуродов, Улан-Батор, Мўғулистон

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг