UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Водилда катта кураш байрами 0 12:09Sofascore. Футболчиларимиз Канадага қарши учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:40Расман! Руслан Абдуллаевнинг проф боксдаги кейинги жанги қачон ва қаерда бўлиши айтилди 0 11:02Ислам Махачев Ўзбекистонга ташрифи бўйича пост жойлади (ФОТО) 0 10:34Ҳумоюн Султанов ITF М15 Краньска-Гора турнири чемпионига айланди 0 09:59Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган якуний таркиби маълум 0 09:40Таэквондо терма жамоамиз катта таркибда Рим Гран-присида иштирок этади 0 09:03Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa'даги илк жанги санаси маълум — манба 0 08:22Мундиал олдидан биринчи репетиция муваффақиятсиз чиқди, Канадага мағлуб бўлдик 0 19:02Ислам Махачев Топурия — Гэтжи жанги фаворитини айтди 0 18:24Дана Уайт UFC жангчилари маоши борасидаги танқидга кескин жавоб берди 0 17:50Ислам Махачев Макгрегорнинг UFC'га қайтишига муносабат билдирди 0 17:14"Арсенал"нинг паради АПЛ рекордини ўрнатди 0 16:41Эксперт Перейрани оғир вазнда кутаётган муаммо ҳақида гапирди 0 15:16Ислам Махачев кейинги рақиби ким бўлишига ишора қилди 0

19 июн 16:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимизнинг Янгиободдаги йиғини якунланди

Ҳаваскор бокс бўйича олимпия терма жамоамиз Рио-2016 ўйинлари олдидан ташкил этилган дастлабки йиғинини якунлади.

5-18 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Янгиобод ўқув-машғулот базасидаги ўтказилган йиғинда 31-ёзги олимпия ўйинлари йўлланмасини  қўлга киритган 10 нафар боксчимиз иштирок этди. Икки ҳафталик машғулотларда одатдагидек умумжисмоний тайёргарликка эътибор  қаратилди.

Бугундан Марат Қурбонов (шунингдек, мураббийлар Равшан Хўжаев, Тўлқин Қиличев, Истам Кабинов) бошчилигидаги Ҳасанбой Дўсматов(49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (56 кг), Хуршид  Тожибоев (60 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (64 кг), Шаҳрам Ғиёсов (69 кг), Бектемир Мелиқўзиев (75 кг), Элшод Расулов (81 кг), Рустам Тўлаганов (91 кг), Баҳодир Жалолов (+ 91 кг) дан  иборат терма жамоамиз Чимён дам олиш базасида жам  бўлишган.

Тоғ ён бағрида боксчиларимиз енгил машғулот билан бирга асосан тикланиш машқларига эътибор қаратадилар. Бир ҳафта давомида жисмоний зўриқишлардан ҳоли бўлган олимпиячиларимиз 27 июнь куни ўз уйларига йўл  олишади.

Рио-2016 ўйинлари олдидан чарм қўлқоп усталармизнинг иккинчи босқич йиғини 1 июль куни яна Янгиобод базасида бошланади. Икки ҳафталик  йиғинда асосий эътибор спаринг жанглари, куч, тезлик каби сифатларни ривожлантиришга қаратилиши кутилмоқда. Июль ойининг учинчи ҳафтасида эса терма жамоамизнинг сўнгги йиғини олимпия манзили Рио-де-Жанейро шаҳрига кўчиши режалаштирилган.

Улуғбек Ҳакимжонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг