19 фев 08:31
Янгиликлар
Боксчимиз Челябинскда чемпионлик жангида рингга чиқди
Ушбу бокс оқшоми доирасида ўзбекистонлик икки боксчи ҳам ўз жангларини ўтказди. Улардан бири Ферузбек Йўлдошев WBC Asian Boxing Council Silver чемпионлик камари учун рингга кўтарилди.
Шаҳрисабзлик 22 яшар Ферузбекнинг рақиби россиялик тажрибали боксчи Рустам Нугаев бўлди. Ушбу баҳс Йўлдошев учун фаолиятидаги ўнинчи жанг сифатида қайд этилди. Унинг ҳисобида 8та ғалаба ва битта мағлубият бор эди.
Кечаги жангдан сўнг мағлубиятлар сони 2тага етди. Ўн раундга мўлжалланган жангда тажрибали Нугаев саккизинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Маълумот учун, 34 ёшли Нугаев профи рингда 37та жанг ўтказиб, шулардан 29тасида ғалабага эришган. Еттита жангда мағлубиятга учраган, бир бор дуранг қайд этган.
Фикрлар