17 мар 10:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳам кейинги ҳафта жанг ўтказади
Профессионал боксдаги фаолиятини 2015 йилда бошлаган 23 ёшли ҳамюртимизнинг навбатдаги рақиби зимбабвелик боксчи бўлади.
25 март куни 12 раунддан иборат бўлиши кутилаётган жангда Қудратилло Чарлез Манюичига қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Қудратилло фаолияти давомида 10 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Еттита жангини нокаут билан якунланган. Унинг рақиби Манюичи эса 23 та жанг ўтказган ва улардан 20 тасида зафар қучган. Ҳисобида 2 та мағлубият ва 1 та дуранг бор.
Мазкур чемпионлик жанги 25 март куни Сингапурда бўлиб ўтади. Боксчилар WBC Silver чемпионлик камари учун рингга кўтарилишади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар