UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Esports World Cup Chess. Синдаров 1,5 млн долларлик мусобақанинг саралашини муваффақиятли бошлади 0 14:06"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди 0 13:45"Хабиб UFC’нинг учта дивизионини тозалаши мумкин эди" - Хавьер Мендес 0 13:24Канело айни пайтдаги уч нафар энг яхши боксчи кимлигини айтди 0 13:03"6-12 ой ичида камарни қўлга киритсам, ҳайрон қолмайман" — Пимблетт чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:42"Реал" Винисиусни сотмоқчи 0 12:21Бугун Бутунжаҳон ёзги Универсиадада қайси спорт турларида медаллар учун баҳс олиб борамиз? (Тўлиқ рўйхат) 0 12:00Бутунжаҳон ёзги Универсиада. Бугун дзюдочиларимиз аралаш жамоавий баҳсларда иштирок этишади 0 11:39Медведев Вашингтон турнири 1/4 финалидаёқ ютқазди 0 11:18"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди 0 10:57Хабиб UFC қоидаларида нимани ўзгартириш кераклигини айтди 0 10:36Йўғе? 12 ёшли Кастан профессионал боксда дебют қилади, бу рекорд эмас! 0 10:15Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди 0 09:54"Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев расмий дебют қилдими? 0 09:33Қозоқ теннисчисини тўхтатиб бўлмаяпти, у финалда! 0

03 июл 12:35
Янгиликлар

Токио-2020

Боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов Олимпиададаги шиорини ошкор қилди

Теглар :  БоксРиоҒиёсов
Рио-2016 Олимпиадасида Ватанимиз шарафини бокс баҳсларида ҳимоя қилувчи Шаҳрам Ғиёсов тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасидаги шиорини ошкор қилди.

Бу ҳақида “Фейсбук” ижтимоий тармоғида Uzbek Boksi Fanatlari хабар бермоқда. -69 кг вазн тоифасидаги боксчимиз илк маротаба Олимпиадада иштирок этади.

Савол: Шиорингиз?

Жавоб: Ўзбекистон келажаги буюк давлат (Ислом Каримов)!

Савол: Рио Олимпиадасида сиз учун энг муҳими?

Жавоб: Энг муҳими, авалламбор, ғалаба қозониш ва Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш. Жамоамизнинг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишига хиссамни қўшиш.

Савол: Олимпия ўйинлари сизнинг тасаввурингизда...?

Жавоб: Олимпиадани тасаввур қилишим жудаям қийин. Боиси, бу мени биринчи олимпиадам. Энг катта ва нуфузли мусобоқам. Мен чин юракдан жудаям хурсандман. Ўйлайманки, бу мен кутган Олимпиада! 

Савол: Симферополдаги халқаро турнир сизнинг фаолиятингизда алоҳида аҳамиятга эга экан. Нима учун?

Жавоб: Боиси, мен айнан мана шу мусобақадаги муваффақиятли иштирокдан сўнг халқаро тоифадаги спорт устаси унвонини қўлга киритганман. 

Савол: Мағлубиятга учрашдан қўрқасизми? 

Жавоб: Нафақат боксда, балки бошқа спорт турларида ҳам мағлубиятга учрашдан қўрқмайдиган спортчининг ўзи бўлмаса керак. Лекин баъзи ҳолларда бу нарса фойдага ишлаши ҳам мумкин. 

Савол: Вазнингизни ўзгартирганингиздан афсусланмайсизми?

Жавоб: Асло. Аксинча, бу менга фойда бўлди. Айнан янги вазн тоифасида мен тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида илк бор иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдим. 

Савол: Кўпчилик спортчилар тушкун ҳолатга тушиб қолганларида, спортдан кетмоқчи эканликларини айтишади. Сизда ҳам шундай ҳолат юз берганми?

Жавоб: Ҳа, бундай ҳолат бўлган. Лекин ўз вақтида ўзимни қўлга олиб, олға қадам ташлаганман. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг