UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

27 май 09:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боку. 2 боксчимизда бронза, бугун 8 нафар ҳамюртимиз финалда рингга чиқади

Теглар :  Бокс
Хабар бериб ўтганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида "Гейдар Алиевнинг 96 йиллиги"га бағишланган халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Кеча турнир доирасида ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Унда рингга кўтарилган боксчиларимизнинг 8 нафари ғалаба қозонди ва финалга йўл олди. Икки боксчимиз эса имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медалини қўлга киритди. 

Бугун финал доирасида Ҳумоюнмирзо Абдурасулов (-35,5 кг), Ҳожиакбар Маҳмудов (-38,5 кг), Фаррух Тўлаганов (-40 кг), Жамолиддиин Холиқов (-41,5 кг), Лазизбек Тўлқинов (-50 кг), Далержон Бозоров (-52 кг), Жаҳонгир Нарзиев (-57 кг), Абдулазиз Абдураҳмонов (-59 кг) каби ёш боксчиларимиз рингга кўтариладилар. 

54-кг вазндаги Жасурбек Мўминов озарбайжонлик рақибига имкониятни бой берди, -46 кг вазн тоифасидаги Бобурбек Бобожонов ҳам ярим финалда мезбон спортчи Раван Хачиевга ютқазиб қўйди ва бронза медалига сазовор бўлди. Эслатиб ўтамиз, боксчиларимиз мусобақада мураббийлар Шерзод Абдураҳмонов ва Сирожиддин Адинаев қўл остида иштирок этишмоқда.

Финал жанглари Тошкент вақти билан соат 16:00 дан сўнг бошланади. 

Бокс ҳақидаги энг сўнгги янгиликларни ТЕЛЕГРАМ орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг