UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

11 май 16:07
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Кураш, Гимнастика, Теннис, Дзюдо, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Таэквондо, Бошқалар, Тадбирлар, Каратэ, Токио-2020

Боку кундалиги, 1-кун. "Бриллиант қўл" фильми ёдингиздами?

"Бриллиант қўл" фильмини кўрмаган томошабин бўлмаса керак. Кинонинг "Чёрт побери!" эпизоди айнан Боку шаҳрида "съёмка" қилинганди.


Мазкур эпизод "Кичик қалъа" кўчасида тасвирга олинган. Боку шаҳри, Каспий денгизи бўйида жойлашган бўлиб, сайёҳларни ўзига жалб этиши кўпчиликка маълум.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг таклифига кўра, фаолиятимдаги саккизинчи катта мусобақада иштирок этадиган бўлдим. "Соккер Клуб" кўрсатувини ёдга олсангиз, халқаро мусобақаларда қатнашиб, олий лигага қайтганимда, ҳудди у ер биринчи лига бўлиб кўзимга кўринишини такидлагандим. Халқаро мусобақаларда қатнашиб юрган ОАВ вакили ҳеч ҳам бизнинг футболга кўника олмайди, "сервис" йўқ.

Шу кунга қадар қуйидаги мусобақаларда иштирок этдим.

1. Қатар. Доха. 2011. Осиё Кубоги. 

2. БАА. Рас Ал Ҳайма ва Фужейра. 2012. U19 Осиё чемпионати. 

3. Туркия. Анталия, Бурса. 2013. ЖЧ. U-20. 

4. БАА. Дубай, Шаржа. 2013. ЖЧ. U-16. 

5. Жанубий Корея. Инчеон. 2014. Осиё ўйинлари. 

6. Австралия. Сидней, Мельбурн, Брисбен. 2015 йил. Осиё Кубоги. 

7. Қатар. Доха. 2016 йил. Рио Олимпиада ўйинларининг саралаш учрашувлари, U-23. 

Спортчилар шаҳарчаси

Дохада бўлиб ўтган 2011 йилги Осиё Кубоги ва Инчеондаги Осиё ўйинлари мен учун жуда катта мактаб вазифасини бажариб берган. Айниқса, Инчеондаги мусобақада спортчилар шаҳарчасида истиқомат қилганим. Бокуда ҳам шундай шароитда, спортчилар шаҳарчасида фаолият олиб борадиган бўлдим. Бу эса ишнинг сифатини ошириш билан бирга, спортчилар билан бир оила бўлиш имкониятини беради. Қўшниларим ҳам анойилардан эмас, Таэквандочилар. Фақат улар 15 май куни учиб келишади. Ён қўшни, жон қўшниларим қаторида Зафар ака Имомхўжаев, МОҚ маркетинг бўлими раҳбари Камолиддин Эргашев, МОҚ халқаро бўлими бошлиғи, Ҳумоюн Ибрагимов. 

Бугунга қадар гандбол, бадиий ва спорт гимнастикаси, бокс, каратэ, теннис, енгил атлетика, оғир атлетика ва ўқ отиш спорт турларида қатнашадиган вакилларимиз Бокуга етиб келдилар. Мусобақага жиддий эътибор қаратилган. Шунинг учун ҳам МОҚ бош котиби Ойбек Касимов ҳам айни пайтда Бокуда. Мазкур мусобақа 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўз навбатида Осиё ўйинлари орқали олимпиадага ҳозирлик кўрамиз. Бокудаги мусобақада асосан иккинчи ва учинчи таркиб аъзолари қатнашаяптилар. Бу улар учун асосий таркибга кириш учун катта имконият.

Спортчилар шаҳарчасига Озарбайжоннинг собиқ Президенти Хайдар Алиев номи берилган.

Медаллар учун курашда Ўзбекистон қаторида, мезбон Озарбайжон, Туркия ва Қозоғистон делегациялари асосий фаворитлардан бири ҳисобланадилар. 

Авлодлар алмашуви пайтига тўғри келиб қолган гандболчиларимизнинг мусобақадаги ишлари юришмаяпти. Эртага бадиий гимнастика, теннис ва бокс турлари бўйича мусобақалар старт олади. Очилиш маросими Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланиши режалаштирилган. Катта эҳтимол мусобақанинг барча ўйинлари "Спорт ТВ" орқали намойиш этилади. Турнир ташкилотчиларининг бизга маълум қилишларича, барча ҳамкор давлатларга трансляция ҳуқуқи бепул тақдим этилган.


Нодирхўжа Юлдашев.

Озарбайжон, Боку.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг