UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

12 май 23:21
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

Боку кундалиги, 2-кун. Бошладик!

Кеча куннинг иккинчи қисмида спортчилар шаҳарчасида Озарбайжон байроғинии кўтариш маросими бўлиб ўтди.


Бундай ҳолатни барча катта турнирларда кўришимиз мумкин. Тадбирда мамлакатнинг спорт ишлари вазири Азад Рагимов ва ташкилий қўмита раҳбари Эльчин Сафаров қатнашдилар. Ўзбекистон номидан, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг, Олий спорт ютуқлари бошқармаси бошлиғи Назиржон Худойқулов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди.

Агар мусобақанинг ТВ ҳуқуқларини катта-катта компаниялар, катта миқдордаги суммага сотиб олишганида бундай бўлмасди. Энг қизиғи теннис ўйинлари тақвим асосида, аслида 13 май куни бошланиши керак эди. Аммо кутилмаганда уни 12 май санасига кўчиришди. Яхшиям-ки, вакилларимиз икки кун аввал Бокуга ташриф буюрган эканлар. Улар учун ҳам бу кутилмаган "совға" бўлди.



4 йилда бир маротаба ўтказиладиган турнирларда ҳар доим спортчилар учун махсус шаҳарча қурилади. Мусобақа якунига етгач улар маҳаллий аҳолига сотиб юборилади. Бу билан мусобақа мезбони меҳмонхона муаммосидан холис этилган ҳолда, янги мавзени яратиб олгани қолади. Айни пайтда биз учун хизмат қилаётган шаҳарча 2015 йил Европа ўйинларига мезбонлик қилган эди. Қизиғи, бу Европа ўйинларининг биринчиси бўлган. Унда жами 50та давлатдан, 6067 нафар спортчи иштирок этганди. Бугун давом этаётан мусобақалар якунига етганидан кейин, бу ердаги хонадонлар маҳаллий аҳолининг ихтиёрига ўтади. Аммо уйларнинг нархи бироз баланд бўлганлиги учун, талаб катта бўлмаяпти. 4 хоналик квартираларнинг ўртача нархи 100 000 АҚШ долларидан кам бўлмаяпти.

12 май куни бадиий гимнастика, теннис ва бокс спорт турларида иштирок этадиган спортчиларимиз ўз юришларини бошлашлари лозим эди. Шунинг учун бир кун аввал барча спорт турларининг мураббийлари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов барчага омад тилади.

Иштаҳа овқат пайтида келади деб бежизга айтишмайди. Рио Олимпиадасидаги натижалардан кейин, кейинги мусобақаларга бўлган эътиборни ҳукумат томонидан ҳам ортиши қувонарли ҳол. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг бу борадаги ҳаракатлари таҳсинга лойиқ.



Делегация раҳбари, Олий спорт ютуқлари бошқармаси бошлиғи Назиржон Худойқулов бошчилигидаги гуруҳ аъзолари, Рио Олимпиадасида бўлгани каби, барча спорт турларида спортчиларимизнинг иштирокларини кузатиб бордилар.

Бокс аренасига кетар эканмиз, 23-25 июнь кунлари бўлиб ўтадиган "Формула-1"нинг "Azerbaijan Grand Prix" трассасидан ўтдик. Равон йўллари бўйида махсус трибуналар қурилаяпти. Яқин кунлар ичида озарбайжонлик мухлислар, дунёнинг биринчи рақамли пойгасидан баҳра оладилар.


Нодирхўжа Юлдашев.

Озарбайжон, Боку.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
13 май 08:31:56
Ангрен
Кундалик кани?
   
12 май 23:41:21
Jonny
Boldimi?!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг