UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

15 мар 21:58
Янгиликлар

Болалар спорти

Бўлажак чемпионлар тарбияланаётган маскан - Пискент

Теглар :  Пискент
Пискент туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси ҳам ўз олдиларига улуғвор мақсадларни қўйишган.

Спортнинг футбол, қўл тўпи, юнон-рум кураши, эркин кураш, волейбол, бокс, стол тенниси, белбоғли кураш, шахмат, таэквондо (ITF) турлари мавжуд бўлган ушбу БЎСМда ҳозирда 880 нафар ўғил-қизлар машғулотларга зўр беришган. Туман марказида жойлашаган БЎСМнинг спорт мажмуасида етарлича шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Шинам ва кўркам спорт мажмуада бир пайтнинг ўзида бир нечта спорт турлари билан шуғулланиш имконияти яратилган. Белбоғли кураш, таэквондо, эркин кураш, қўл тўпи каби спорт турлари билан ошно бўлган ўқувчилар  мамлакат миқёсида ўтадиган мусобақаларда етакчилар қаторида бўлаётгани мураббийларнинг жонкуярлигида, ўз устида ишлаши, изланишларида, дейиш мумкин.

БЎСМ директори Мухторхўжа Ғуломовнинг таъкидлашича, жамоавий спорт турларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қўл тўпи билан шуғулланаётган ўқувчилар ўтган йили олий лига баҳсларида иштирок этиб, тўртинчи ўринни банд этгани мутахассисларинг қизиқишига, эътирофига сазовор бўлган. Жорий йилда эса, қўл тўпи жамоаси янада юқори натижаларни кўзлаган ҳолда машғулотларга астойдил киришган.

Пискент туман жисмоний табия ва спорт бўлими бошлиғи М.Ахроровнинг бизга берган маълумотларига кўра эса, спорт мактабида, мактабгача таълим муассасаларида, умумий ўрта таълим мактабларида, коллежларда эрталабки бадантарбия машқларининг бажарилиши мунтазам йўлга қўйилган. Демакки, эрталабки бадантарбияни, гимнастикани одат тусига айлантираётган экан, унинг инсон саломатлигига нақадар ижобий таъсир кўрсатишини тонгда туриб югураётган ёки эгилиб машқ бажараётган, юз-кўзида нурофшонлик кўринаётган одамдан сўранг.

Илҳом РАҲМОНОВ



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг