UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати мезбони маълум 0 08:05Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди 0 07:44Руслан Раҳматжонов жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлди! 0 07:23"Формула-1"да иштирок этиш учун FIA супер лицензиясини қандай олиш мумкин? 0 07:02Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0

16 сен 18:50
Янгиликлар

Футбол, Болалар спорти

Болалар футболи. Наманган туманида ғолиблар аниқланди + ФОТО

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ҳудудларда 9-12 ёшли болалар ўртасида “Футболимиз келажаги”, 13-14 ёшли болалар ўртасида “Маҳаллада футбол”, 15-16 ёшли болалар ўртасида эса “Чарм тўп” мусобоқаларининг вилоят босқичлари якунланмоқда.

Хусусан,  14-15 сентябрь кунлари Наманган тумани марказий стадионида 15-16 ёшли ўғил болалар ўртасида “Чарм тўп” футбол мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Наманган туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман маданият бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилган мазкур мусобақада асосан маҳаллаларда уюшмаган ёшлардан таркиб топган 10 та жамоа ғолиблик учун кураш боришди. Муросасиз ва қизиқарли тарзда ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра 3 – ўринни Чортоқ туманининг “Дамариқ” МФЙ жамоаси, 2 – ўринни Наманган туманининг “Тошбулоқ” МФЙ жамоаси, 1- ўринни Норин туманининг “Фурқат” МФЙ жамоаси эгаллади. Мусобақа дастурига мувофиқ, биринчи ўринни банд этган Норин тумани “Фурқат” МФЙ жамоаси республика финал босқичида иштирок этади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар кубок, медал ва эсдалик совғлари билан тақдирланишди. Мукофотларни Наманган тумани ҳоким С. З. Мўминов топширди.

-Анъанага айланган “Чарм тўп” мусобақасининг вилоят босқичи туманимизда ўтиши спортни, жумладан болалар ўртасида футболни кенг оммалашишига, ривожланишига ҳисса қўшади, - дейди Наманган туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Дониёр Низомов. – Мазкур мусобақанинг муносиб тарзда ўтишида туман ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва қатор ҳамкор ташкилотларга миннатдорчилик билдирамиз. Маҳаллаларда шаклланган футбол жамоаларининг  бу каби беллашувларда тўп суриши, вилоят ва республика босқичларида иштирок этиши  - олис ва чекка ҳудудларимиздан  футбол бўйича истеъдодларнинг бўй кўрсатишига замин бўлади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг