UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

15 мар 19:45
Янгиликлар

Болалар спорти

Болалар спорти. Спортга ошно болалар

Бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, айниқса, болалар спортини ровожлантириш орқали ўғил-қизларнинг ўзлари қизиққан спорт турлари билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг имконият ва шароитлар яратилмоқда.

Бундай юксак эътибордан унумли фойдаланган спортчи-ўқувчилар бор маҳоратларини ишга солиб, мақсадлари сари дадил қадам ташлашмоқда. Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Бўка туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳам спорт машғулотларига қатнаётган болаларнинг юз-кўзларида яратилган  имкониятлардан, бугунидан шодумонликни англаб олиш қийин эмас. 

Мазкур БЎСМда айни пайтда 1360 нафар ўғил-қиз спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, эркин кураш, кураш, белбоғли кураш, сузиш, бокс, оғир атлетика, шахмат, стол тенниси, ўзбек жанг санъати, каратэ, енгил атлетика турлари бўйича 38 нафар малакали мураббийлар қўл остида мунтазам машғулотларга киришган.  

Спортга ошно бўлган БЎСМ тарбияланувчилари орасида ўтказилаётган турли мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлиб, эътирофга сазовор бўлаётганлари талайгина. Хусусан, мураббий Шахзод Ҳазратов ва Сиржоддин Исроиловлар қўл остида белбоғли кураш билан шуғулланаётган ёш полвонлар республика миқёсидаги беллашувларда совринли ўринлар билан қайтишмоқда. 

Бобур Шуҳратов, Ҳабибулло Муҳаммадалиев, Сарвар Мамашокиров, Шерали Ғуломжонов, Аслиддин Абдирашидов, Зуҳра Қосимова, Дилафрўз Эгамбердиева, Юлдуз Омонова, Гуласал Иброҳимова, Мухлиса Эгамбердиева, Севинч Иброҳимова сингари кўплаб белбоғли курашчилар бугун БЎСМнинг фахрига айланишган. 

Ўзбек жанг санъати турида ҳам шундай юқори натижаларга гувоҳ бўлиш мумкин. Дилноза Турдалиева, Ҳусниддин Қаюмов, Сабоҳат Равшанова, Шаҳноза Тўрақулова, Камрон Абдужабборов каби ўн нафардан ортиқ ўзбек жанг санъати усталари ҳам белбоғли курашчилар сингари мамлакат чемпионатларида олтин ва кумуш медалларига эга чиқишмоқда. Каратэ, футбол, эркин кураш ва бошқа спорт турларида ҳам худди шундай вилоят ва республика миқёсидаги мусобақаларда кучли учликдан жой олишмоқда.

- Жисмоний тарбия ва спортнинг аҳоли орасида, жумладан ёшлар орасида оммавийлигини таъминлаш бош вазифаларимиздан саналади, - дейди Бука туман БЎСМ директори Фарҳод  Раҳмонов. - Яратилган бундай кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб, мавжуд спорт турларидан истеъдодли болалар қобилиятини шакллантириб, катта спорт сари йўналтириш, терма жамоалар таркибига муносиб номзодлар тайёрлаш қолаверса, жорий йилда совринли натижаларимизни янада кўпайтиришни  мақсад қилганмиз. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг