UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

09 ноя 12:49
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Болалар сув спорти мажмуаси фойдаланишга топширилди

Теглар :  Сув спорти
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида замонавий ёпиқ сузиш иншооти – Болалар сув спорти мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, айниқса, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Президентимизнинг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вилоятда ёшлар, аёллар ва, айниқса, болаларни спортга жалб этиш, уларнинг спорт турлари билан мунтазам шуғулланиши учун замонавий шароитлар яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Болалар сув спорти мажмуаси Тошкент шаҳридаги 93-махсус трест акциядорлик жамияти қурувчилари томонидан барпо этилиб, бунинг учун 9 миллиард 929 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

– Замонавий технологиялар билан жиҳозланган мажмуада сув спортининг бир неча тури билан шуғулланиш имконияти мавжуд, – дейди 93-махсус трест акциядорлик жамияти раҳбари Ғиёс Абдуллаев. – Болалар учун шундай иншоотлар қурилишида иштирок этаётганимиздан фахрланамиз.

Болалар сув спорти мажмуасида 3 сувли ва 1 сувсиз (қуруқ) ҳавза барпо этилган бўлиб, асосий сузиш ҳавзасининг ҳажми 25х11, чуқурлиги 1,80 га 1,70 метр ва 4 та сузиш йўлакчасидан иборат. Сузишни ўрганувчи болалар учун ҳажми 12х5 метрлик бассейн ҳам бор. Мусобақаларни кузатиш учун 140 томошабинга мўлжалланган ўриндиқ ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун махсус жой ҳам назарда тутилган.

Сузиш залларининг иккинчи қаватида эса сузиш усулларини қуруқликда машқ қилиш учун махсус зал, яъни қуруқ, сувсиз ҳовуз ҳам бунёд этилган.

Баландликдан сувга сакраш спорт тури учун алоҳида зал қурилган бўлиб, бу ҳовузнинг ҳажми 12х11 метр ва ёш спортчилар сувга сакраши учун уларга мослаб 1,3 ва 5 метр баландликда трамплинлар ўрнатилган. Бу ерда ҳам томошабинлар учун 40 ўриндиқ ўрнатилган.

Ўғил ва қиз болалар учун алоҳида ечиниш-кийиниш хоналари, ювиниш хоналари ташкил этилган.

Яна бир эътиборли жиҳати, мажмуада ногирон болалар ҳам бемалол шуғулланишлари учун барча шароит яратилган.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг