UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0

30 май 10:31
Янгиликлар

Болалар спорти

Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган мусобақалар ўтказилди

Ўртачирчик туманида жойлашган жисмоний имконияти чекланган ўқувчилар учун 124-махсус мактаб интернатида “1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида спорт фестивали ташкил этилди.

Мусобақада ўқувчи ёшлар икки гурухга бўлиниб, ўзаро беллашдилар. Фестиваль кўтаринки кайфиятда ўтди. Тадбир спорт байрамига айланиб кетди. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида уларга байрамона кайфият улашилди.

Тадбир сўнгида ғолиб жамоа ҳамда ўқувчи ёшларга Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Тошкент вилояти филиали томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Шунингдек, ушбу санага бағишланган мусобақаларнинг яна бири Фарғона вилояти гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ташкил қилинди.

2006-2011 йилларда туғилган спортчи қизлар ўртасида ўтказилган вилоят биринчилигида Қўқон, Марғилон, Фарғона шахарлари, Бешариқ, Боғдод, Бувайда, Риштон, Ўзбекистон, Фурқат, Олтиариқ туманларидан жами 90 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари вилоят гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда “Соғлом авлод” халқаро хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг