UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30UFC собиқ чемпиони Кейн Веласкес қамоқдан озод қилинди 0 08:57Бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз Россия ва Руминиядаги халқаро турнирларда қатнашади 0 01:08Нодирбек Абдусатторов FIDE Freestyle Chess Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади 0 19:07Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 18:37Клебо тўққиз карра Олимпия чемпионига айланди 0 17:57Ўзбекистон U18 хоккей терма жамоаси ЖЧ учун тайёргарликни давом эттиряпти 0 17:34Кураш бўйича мамлакат кубоги ўтказилди 0 16:56"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди 0 16:28Қозоғистонлик фигурали учувчи Шайдоров Олимпиададаги ғалабаси орқали қанча пул ишлаб олиши маълум 0 15:59Ландо Норрис Макс Ферстаппенни кескин равишда танқид қилди 0 15:26Саидёқуб Қаҳрамоновнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди (ВИДЕО) 0 14:48Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда 0 14:02Zuffa Boxing'да қайси вазн тоифалари бўйича жанглар ташкил этилиши эълон қилинди 0 13:17Дубай Гран-присида жами 12 та медал қўлга киритилди 0 12:29Медет Назаров ва Даниил Ейбогнинг Олимпиададаги илк чиқишларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

01 окт 07:00
Янгиликлар

Тадбирлар

Бош эгиб таъзимдамиз, азиз Устозлар!

Бугун 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни!

Бу дунёда ҳар қайси онгли инсон – қаерда ишламасин, қандай касбу кор, лавозим эгаси бўлмасин, унга билим ва тарбия бериб, ҳаётга йўллаган муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлари олдида ҳамиша қарздорлик ҳисси билан яшайди.

Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бағишлаб, барчамизга эзгуликдан сабоқ берган, отадек мўътабар, онадек меҳрибон, азиз устозларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган машаққатли ва шарафли меҳнати учун ҳар қанча таҳсин ва ташаккурлар айтсак, арзийди.

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ва унинг ўқувчилари номидан бугунги байрам билан устозларимизни, ўқитувчи ва мураббийларни чин қалбимиздан муборакбод этиб, барчаларига ҳурмат-эҳтиром ва самимий тилакларимизни изҳор этамиз.

Шогирдлар бахтига ҳамиша соғ ва омон бўлинг, азиз устозлар!


olamsport.com таҳририяти

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг