UZ

Сўнгги янгиликлар

01:396 нафар боксчимиз IBA Жаҳон чемпионати финалига йўл олди (барча натижаларимиз) 0 01:35Арман Маханов арманистонлик боксчини мағлуб этиб, финалга чиқди 0 01:01Тўрабек Ҳабибуллаевнинг Альфонсо Домингесга қарши жанги якунланди 0 00:27Қойил! Жавоҳир Умматалиев Арлен Лопесни мағлубиятга учратиб, ЖЧ финалига йўл олди 0 23:05Хўжаназар Нортожиев Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади 0 22:16Яна бир финал! Ҳасанбой Дўсматов арман боксчисига мастер-класс ўтди 0 22:07Пара армрестлинг: ёшлар пара Осиё ўйинларини 9 та медал билан якунладик! 0 20:33Жавоҳир Синдаров Freestyle Chess Grand Slam Finals турнири орқали қанча пул мукофотига эга чиққани маълум 0 19:47Жавоҳир Синдаров Freestyle Chess Grand Slam Finals турниридаги иштирокини якунлади 0 19:26Салоҳ Слотдан узр сўрамади 0 18:59Асадхўжа Мўйдинхўжаев ЖЧ финалига йўл олди 0 18:24Абдумалик Халоков ЖЧ финалига йўл олди 0 17:50Асилбек Жалилов россиялик рақибга қарши жангни якунлади 1 16:30Ўзбекистон жиу-житсу федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди 0 16:01Фрэнсис Нганну 2026 йилги жанг режалари билан ўртоқлашди 0

21 окт 19:45
Янгиликлар

Шахмат

Бош соврин ва 20 000 $ Озарбайжонга кетади, Қосимжонов эса...

Бугун пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасида давом шахмат бўйича нуфузли мусобақа – Шахмат Юлдузлари турнири якунланди.

Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 680-йиллигига бағишлаб ўтказилган ушбу супер турнирда озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров бош мукофотни қўлга киритди.

У 12 имкониятдан 8 очко тўплаб, бош мукофот ҳамда 20 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот жамғармасига ҳам эга бўлди. Бугун мусобақанинг сўнгги куни Мамадияров бир ғалаба ва икки дуранг натижа қайд этди.


Исроиллик Борис Гельфанд эса 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Бугун Гельфанд 2-ўрин соҳибини аниқлаб берган учрашувда ҳамюртимиз 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновни мағлубиятга учрата олди.

Қосимжонов ва украиналик Руслан Пономарев мусобақада 5 очкодан жамғариб, учинчи ва тўртинчи ўринларни бўлишиб олишди.

БУГУНГИ УЧРАШУВЛАР НАТИЖАСИ:

Пономарев - Қосимжонов - 0,5:0,5

Гельфанд - Мамадияров - 0,5:0,5

Пономарев - Гельфанд - 1:0

Қосимжонов - Мамадияров - 0,5:0,5

Пономарев - Мамадияров - 0,5:0,5

Гельфанд - Қосимжонов - 1:0

ТУРНИР ЖАДВАЛИДАГИ ЯКУНИЙ ҲОЛАТ:

Шахрияр Мамадияров (Озарбайжон) - 8 очко

Борис Гельфанд (Исроил) - 6 очко

РУСТАМ ҚОСИМЖОНОВ (Ўзбекистон) - 5 очко

Руслан Пономарев (Украина) - 5 очко

Шахмат Юлдузлари турнирининг умумий мукофот жамғармаси 50 минг Америка Қўшма Штатлари долларини ташкил этганди. Шахрияр Мамадияров ғолиб сифатида 20 минг долларга эга бўлди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг