UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0 14:33Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевнинг ҳаракатларини баҳолади 0

20 окт 18:22
Янгиликлар

Велоспорт

«Бош вазир кубоги»: волейбол мусобақаларига ҳам старт берилди

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича «Бош вазир кубоги» мусобақалари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида аёллар ўртасидаги волейбол мусобақаларига старт берилди.

Дастлаб мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Ш.Мўминжонов мусобақада иштирок этаётган барча жамоаларга омад тилади.

Таъкидлаш керак, волейбол мусобақаларида атиги 11та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Бу ушбу мусобақага қизиқиш асло паст эканлигини англатмайди, аксинча вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари орасида хотин-қизлар улушининг камлигини англатади. Бироқ, бу ҳол мусобақаларнинг қизиқарли ўтишига асло таъсир қилмайди, деган умиддамиз.

Бугун бошланган мусобақаларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоаси илк учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ жамоасини 2-0 ҳисобида мағлубиятга учратишган бўлса, худди шу ҳисоб Қишлоқ хўжалиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоалари учрашувида ҳам қайд этилди. Бу баҳсда омад қишлоқ хўжалиги вазирлиги аёл ходималарига кулиб боқди. Яна бир учрашувда Иссиқлик электр станциялари жамоаси “Шарқ” нашриёт-матбаа акционерлик компанияси қизларини 2-1 ҳисобида доғда қолдирди.

Волейбол мусобақаларида ғолиб ва совриндорлар 26 апрель куни аниқланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг