UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

04 мар 02:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бошладик! Дастлабки кундаги икки ғалаба, коронавирусдан ҳавотир олган Ниёзов ва "No photo, no video"

Бугун Иордания пойтахти Амман шаҳрида Осиё/Океания минтақаси боксчилари учун Токио Олимпиадасига лицензия тақдим этувчи мусобақа старт олди.

Кеча, 2 март куни Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, "Ўзбекистон 24" телеканалидаги ҳамкасбларимиз Норбек Ниёзов ва Аҳмад Байзуллаев ҳамда камина Истанбул шаҳри орқали Иордания пойтахтига етиб келдик. 

Келишимиз билан Амман аэропортида маҳаллий сим-карталарни олдик. Ичида 40 гигабайт интернет пакети бўлган рақамнинг ҳар бири деярли 23 доллардан тушди. Интернет расм ва видеолар билан ишлашда яхшигина асқотади. Тошкент ва Амман орасидаги вақт уч соатни ташкил этади. Пойтахтимиз уч соат олдинда.

Бугундан баҳсларга старт берилди. "Prince Hamza Hall", яъни шаҳзода Хамза номидаги спорт саройи биз ва боксчилар истиқомат қилаётган меҳмонхонадан пиёда юрганда 10 дақиқалик йўл. Меҳмонхонадан спорт залига қадар махсус автобуслар - "Shuttle Bus"лар ҳам йўлга қўйилган. Аммо учовлон шаҳар кўчаларини томоша қилиб, пиёда юришни маъқул кўрдик. 



Амман кўчалари. Пиёдалар ўтиши учун мўлжаллаб қўрилган кўприкдан туриб олинган сурат



Оператор Аҳмад ака "Ўзбекистон 24" канали учун кадрлар йиғмоқда



Норбек ака "Ҳорун Ал Рашид" кўчаси номи ёзувини кўриб қолди



Шаҳарнинг ажойиб манзараларини суратга тушираётгандик, олдимизга хавфсизлик хизмати ходимлари келиб, суратга олиш мумкин эмаслигини тушунтиришди. "No photo, no video". Биз учун таниш ибора) Тушунишим бўйича бу ташқи ишлар вазирлигига қарашли идоралардан бири экан. Оддий ўзбекистонлик учун унинг қандайдир стратегик аҳамиятга эга бино эканлигининг фарқи йўқ



Мусобақалар ўтказилаётган "Prince Hamza Hall" аренасининг ташқаридан кўриниши



Мухлислар арена ташқарисида



Бу ОАВ ходимлари учун мўлжалланган медиа марказ. У ерда матбуот анжуманлари ҳам ташкил этилади



Иорданияликлар "тема"да. Гигиена қоидаларига албатта амал қилиш лозим



Медиа марказга бориб ўзимиз учун тайёрланган аккредитацияларни олдик



Ўзбекистонлик боксчилар ичида қизимиз Ёдгорой Мирзаева ўз иштирокини бошлади. У ўз фаолиятидаги иккинчи Олимпиадасида иштирок этиш учун юришни бошлади. 5:0 ҳисобидаги ғалаба!


Таъкидлаш лозимки, мусобақа Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилмоқда. Шунга кўра, қоида ва талаблар жиддий. Белгиланган жойдан ташқарида суратга тушириш, хаттоки рингдан ташқарида ҳам фотоаппарат "вспышка"сини ишлатиш мумкин эмас. Залдаги ёруғлик эса идеал эмас. Шуни ўйлаб ҳуноб бўлиб турганимизда, Норбек Ниёзовни ёнида ўтиган журналист қайси мамлакатдан эканлиги ҳақидаги савол қийнамоқда)



Куннинг иккинчи қисмида -75 кг вазнли боксчимиз Фанат Қаҳрамонов мезбон боксчига қарши жанг қилди ва ғалабага эришди. Қайд этиш лозимки, ушбу жанг боксчимиз учун осон кечмади. Мусобақада иштирок этиши уч кун олдин аниқ бўлган Фанат Ўзбекистонга қайтаётган жойида Туркиядан Амманга қайтиб келди. 3 кун ичида 6 кг вазн ташлаш осон эмас. Ҳар холда Қаҳрамонов учун бугунги ғалаба осон бўлгани йўқ. Ишонамизки, келаси жангларда у ўз йўлига тушиб олади. 

Шу ўринда мухлисларимиздан илтимос қилардик. Боксчиларимизни қўллаб-қувватланг, уларга ишонинг. Улар барча комментларни ўқишади. Кескин фикрлар билдираётганда шуларни ҳам инобатга олинг. 

Мусобақа вақтида спортчиларда вазн ташлаш билан боғлиқ муаммолар, қийинчиликлар туғилиши табиий. Бундай пайтда эса имкон қадар уларга ҳалал бермасликка ҳаракат қиламиз. Шу сабабли, мақолада уларнинг кундалик тартибига оид мавзудан бироз четланишга мажбурмиз. 

Мазкур сафарни ташкил этишда ташаббус кўрсатган Ўзбекистон бокс федерациясига эса миннатдорчилик билдириб ўтамиз

Азиз Тўхтамуродов, Амман 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
04 мар 11:15:07
Сурхон Барлос
Чиндан ҳам Қахрамонов лицензияни қўлга киритиб олимпиада чемпиони бўлса, қанийди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг