UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

08 фев 11:23
Янгиликлар

Тадбирлар

Бошқарма бошлиғи меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди

Бугун мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби жисмоний тарбия ва спортда ҳам изчил ислоҳатлар амалга оширилмоқда.

Юксак эътибор ва ғамхурликлар боис, спортга бўлган ошнолик ҳар қачонгиданда кенг оммалишиб, минглаб истеъдодлар бўй кўрсатмоқда. Жумладан, Тошкент вилоятида ҳам спорт соҳасида қатор ютуқлар қўлга киритилмоқда. Боиси, жисмоний тарбия ва спортни аҳоли орасида кенг тарғиб бўлаётгани, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси доирасида назарда тутилган вазифалар ижроси амалда  исботини топмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комилжон Адилов ҳам  бошқарма тасарруфидаги спорт мактабларида бўлиб, спорт ишларининг аҳволини ўрганиб, белгиланган вазифалар ижросини таъминланаётгани юзасидан атрофилича танишмоқда. 

Шунингдек, бошқарма томонидан вилоятдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва мактаб-интернатлари ўртасида ҳам спорт мусобақаларини ўтказишни йўлга қўйиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни саралаш орқали вилоят, республика миллий терма жамоалари  таркибига жалб этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. 

Кеча, 7 февраль куни Комилжон Адилов Нурофшон шаҳрида Чирчиқ шаҳридаги 14- меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашиб, жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти хусусида суҳбатлашди. 

Учрашув сўнггида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси, енгил атлетика бўйича икки карра Ўзбекистон чемпиони Надежда Шустованинг муваффақиятларини эътироф этиб, спорт кийимлари ва “Samsung” русумли телевизор совға қилди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг