UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0

14 май 13:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ботир Аҳмедов ҳакамлар қароридан норози

Хабарингиз бор, бугун тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги The Chelsea at the Cosmopolitan of Las Vegas аренада профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.

Оқшом доирасида суперенгил вазн тоифасида (63,5 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган 32 ёшли чарм қўлқоп устамиз Ботир Аҳмедов (9-3) америкалик 29 ёшли Кеннет Симс Жуниор (20-2-1)га очколар ҳисобига кўра ютқазиб (112-116, 113-115, 114-114) қўйди. 

Ушбу жанг суперенгил вазн тоифасида WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогар (Eliminator) номини аниқлаб берди. Симс Жуниор кейинги жангини чемпионлик камари учун ўтказади. Камар йўлидаги учинчи уринишда ҳам мағлубиятга учраган Аҳмедов эса баҳсли ғалабани Кеннетга тақдим этган ҳакамлар қароридан норози эканини билдирди. 

"Албатта, мен бу жангни кўриб чиқишим керак. Ўйлашимча, бугунги жангда ғалаба қозондим. Мен ўзим мағлуб деб ҳисобламайман. Шундай хулоса келяптики, рақибларим 12 раундни бир амаллаб тўлиқ ўтказиб олишса, ғалаба қозонишади. Ҳеч бир 12 раунлик жангда менга ҳали ғалабани беришмади. Бу мен учун жуда оғир. Мен машғулотларга қанча куч сарфладим. Жаҳон чемпиони бўлишдек олий мақсадим ниҳоят учинчи уринишда амалга ошади деб ўйлагандим. Лекин ўхшамаяпти. Балки мухлислар объектив фикр билдиришар. Нима деб ўйлайсиз, бу жангда ким ғалаба қозонди?", - деди Аҳмедов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг