UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0

28 июн 10:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ботир Аҳмедов собиқ Жаҳон чемпионини мағлуб этди

Теглар :  Ботир Аҳмедов
Кеча АҚШнинг Атланта шаҳрида профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича бир қатор рейтинг жанглари ўтказилди.

Унда ҳамюртимиз, асли сирдарёлик, ҳозирда Россия байроғи остида жанг олиб бораётган Ботир Аҳмедов биринчи ярим енгил вазнда (63,5 кг) собиқ жаҳон чемпиони, доминиканлик Архенис Мендес билан учрашуви бўлиб ўтди.

34 ёшли Мендес профессионал боксда жуда катта тажрибага эга бўлган боксчи. Фаолияти мобайнида 25 та жанг ўтказган собиқ жаҳон чемпиони 12 раундга мўлжалланган бокс оқшомида Ахмедовга ўзига хос тарзда “сабоқ” бериш учун муносиб жанг олиб борди. Ҳаттоки айрим раундларда Аҳмедовни мувозанатдан чиқаришга ҳам эришди.

Аммо, профессионал боксда ўз ўрнини тобора мустаҳкамлаб келаётган (9та жангнинг 8 тасини ғалаба билан якунлаган) Аҳмедов мамлакатимизда ўтказилган мусобақалардаги тажрибаси, Россиядаги ўқув-машғулотларидаги кўникмалари натижасида профессионал бокснинг “эски гвардияси” сардорига муносиб қаршилик кўрсатди ва 8-раундда Мендеснинг ринга чиқишдан бош тортиши оқибатида ғолибликка эришди. Аслида, Ботирнинг раундлар мобайнидаги кучли ва тактик зарбалари ўз сўзини айтди.

Шундай қилиб, Ботир Аҳмедов профессионал бокснинг WBA йналишида чемпионликка даъвогарлик ўрнини мустаҳкамлаб олди.

Айтиш лозимки, профессионал бокснинг ушбу йўналиши ва вазнида Шоҳжаҳон Эргашев, Шахрам Ғиёсов ва Ботир Аҳмедов чемпионлик камари учун даҳвогарлик қилиб келмоқда. Шу кунгача яъни, жорий йилнинг июнь холатига кўра, WBA таснифида Шахрам 3-ўринни, Бртир 4-ўринни, Шохжаҳон эса 8-ўринни эгаллаб келаётганди. Ахмедовнинг бу ғалабаси эса уни чемпионликка асосий даъвогар мақомига олиб чиқиши шубҳасиз. 

Тўлқин РЎЗИЕВ.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг