UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0 18:22Зарруҳ Адашев Хабиб Нурмагомедовга мурожаат қилди + ФОТО 0 18:01Вазирликда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 0 17:40МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон... 0 17:19Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум 0 16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0 15:55Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: "Ҳали вақти келмади" 0

29 июн 12:22
Янгиликлар

Кураш

Боёвутда Ўзбекистон кубоги старт олди

Бугун Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида миллий белбоғли кураш бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубогига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур кубок беллашувларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 250 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этишмоқда. 

Мазкур кубок баҳсларида ўғил болалар эркин ва классик йўналишларда ўн бир вазн тоифасида беллашишаётган бўлишса, қизлар эркин йўналишда еттита вазн тоифасида ўзаро куч синашишмоқда. Мусобақа доирасида шунингдек, тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. 

Маросимда сўз олган Боёвут тумани ҳокими ўринбосари Рустам Дўстмуродов, Ўзбекистон  миллий белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Сирдарё вилоят белбоғли кураш бош мураббийи Ҳусниддин Бердибековлар бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, болалар спортига қаратилаётган юксак эътибор туфайли оммавийлик ошаётгани, соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинаётгани хусусида таъкидлаб, спортчиларга омад тилашди. 

Бадиий ва спорт жамоаларининг кўргазмали чиқишлари маросимга янаям ўзгача завқ бағишлади. Шундан сўнг мусобоқага старт берилди. Беллашувулар 1 июлга қадар давом этади.

Тошкентбой ЯХШИБОЕВ, Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси: 

- Мусобақа кўтарингки руҳда, муросасиз ва қизиқарли тусда ўтмоқда. Иштирокчи болаларнинг шиддат билан кураш тушиши ғолибликка иштиёқи юқори эканлигадан дарак бериб турибди.  Мусобақани тажрибали ҳакамларимиз томонидан бошқарилаётгани эса, беллашув эътирозларсиз ва муросасиз ўтишини таъминламоқда. Мазкур мусобақада истеъодли ўғил-қизлар кўпчиликни ташкил этаётгани ҳам терма жамоаларимизга муносиб издошлар етишиб чиқаётганидан, миллий белбоғли кураш янаям ривожланаётганидан далолат.

Илҳом РАҲМОНОВ Боёвут туманидан тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг