UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

21 дек 10:32
Янгиликлар

Бошқалар

Боёвутда рекордларга бой баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш мусобақаси ўтказилди

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги болалар ўсмирлар спорт мактабида спортнинг баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш тури бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди.

Мусобоқада вилоятлардан жами 300 нафар спортчи иштирок этди. Баҳслар қизғин кечди. Сурхондарёлик полвон Дилмурод Қурбонов умумий ҳисобда 64 очко тўплаб Ўзбекистон рекордини ўрнатди ва 1-ўринни, Тошкент шаҳрилик полвон Авазбек Ҳайдаров 2-ўринни, Андижон вилоятидан иштирок этган Отабек Асқаров ва фарғоналик Бекзод Худойқулов 3-ўринларни эгаллади.

Ёш полвонлар ўртасида ўтказилган баҳсларда ҳам ғолиблар аниқланди. Унда Тошкент шаҳри шарафини ҳимоя қилган Нуриддин Эргашев 56 очко тўплаб, Ўзбекистон рекордини ўрнатди ва 1-ўринни, андижонлик Шодилбек Эргашев 2-ўринни, сирдарёлик Жавоҳир Қурбонов ва бухоролик Сирож Қиличев 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақанинг иккинчи куни тош кўтариш бўйича спортчилар низомда белгиланган вазнлар бўйича ёшлар, ўсмирлар катталар, фаҳрийлар ва имконияти чекланган спортчилар баҳслашди. Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Сирдарё вилояти спортчилари, 2-ўринни Андижон вилояти спортчилари, 3-ўринни эса Тошкент вилояти спортчилари эгаллади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари рағбатлантирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг