UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

17 ноя 07:23
Янгиликлар

Футбол

Бразилия ва Аргентинада ғалаба, Чилида мағлубият

ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб қолиш мақсадида терма жамоалар ўзаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишмоқда.

Жумладан, бугун тонгда Жанубий Америка қитъаси терма жамоалари ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Бразилия терма жамоаси Уругвайга қарши баҳс олиб, Неймарнинг 76-дақиқада киритган ягона голи эвазига ғалабага эришди. 

Аргентина терма жамоаси Мексикага қарши майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди. Фунес Мори 44-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Брисуэла автогол муаллифига айланди. Чили терма жамоаси эса кутилмаганда Коста-Рикага ютқазиб қўйди - 2:3. Чили 70-дақиқада ҳам 0:3 ҳисобида ютқазаётганди. 

Ўртоқлик ўйинлари

Бразилия – Уругвай 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 76, пенальти Неймар.

Бразилия – Алиссон, Данило, Маркиньос, Миранда, Филипе Луис, Ренато Аугусто (Аллан, 59), Артур, Уолас, Дуглас Коста (Ришарлисон, 67), Фирмино, Неймар.

Уругвай – Кампанья, Мендес, Касерес, Суарес (Лемос, 81), Весино (Вальверде, 85), Лаксальт, Бентанкур, Перейро (Родригес, 77), Торрейра, Кавани, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Торрейра (24), Суарес (36), Дуглас Коста (40), Весино (41), Уолас (43), Суарес (75), Касерес (80), Кавани (86).

Аргентина – Мексика 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 44 Фунес Мори, 2:0 – 83, автогол Брисуэла.

Аргентина – Маркесин, Саравия, Фунес Мори, Фойт, Тальяфико, Паредес (Хименес, 88), Ло Чельсо (Меса, 67), Корреа (де Пауль, 46), Акунья (Ламела, 89), Мартинес (Икарди, 57), Дибала (Васкес, 72).

Мексика – Очоа, Рейес, Родригес (Домингес, 46), Араухо, Лайюн (Брисуэла, 79), Гутьеррес (Альварадо, 74), Гальярдо (Артеага, 46), Фабиан (Гусман, 46), Гуэмес, Пулидо (Сальдивар, 46), Хименес.

Огоҳлантиришлар: Фабиан (19), Корреа (24).


Чили – Коста-Рика 2:3 (0:1, 2:2)

Голлар: 0:1 – 36 Уостон, 0:2 – 59 Уостон, 0:3 – 64 Матаррита, 1:3 – 70 Вегас, 2:3 – 90 Санчес.

Чили – Эррера, Марипан, Роко (Рейес, 39), Исла (Боладос, 75), Вегас (Сагаль, 75), Видаль, Медель, Санчес, Пульгар, Фернандес (Опасо, 46), Паредес (Кастильо, 65).

Коста-Рика – Альварадо, Гонсалес, Уостон, Матаррита (Мора, 82), Кальво, Крус (Флорес, 84), Смит (Салинас, 88), Руис (Куберо, 70), Борхес, Кэмпбелл (Леаль, 82), Макдональд (Жорж, 76).

Огоҳлантиришлар: Исла (52), Матаррита (52), Гонсалес (61), Уостон (81), Медель (85), Рейес (88), Марипан (90).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг