04 авг 08:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Британия Антидопинг агентлиги Фьюрини айбсиз деб топди
Буюк Британия Антидопинг агентлиги профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA (Super) ва WBO йўналишлари чемпиони британиялик 27 ёшли Тайсон Фьюрини айбсиз деб топди.
Куни кеча Фьюри айнан Британия Антидопинг агентлигини (UKAD) судга берганди. Ган шундаки, жорий йилнинг 24 июнь куни UKAD томонидан Фьюрининг допинг-тестдан ўта олмагани, унинг қон таркибида таъқиқланган нандролон моддаси аниқлангани эълон қилинганди.
Аслида эса допинг-таҳлил боксчидан 2015 йилнинг февраль ойида олинган эди. Бу эса Владимир Кличко билан ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтказилган жангга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини англатади. Фьюри – Кличко реванш жанги 29 октябрь кунига белгиланган.
Ҳавола :
Фикрлар