27 май 13:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Брук ва Спенс Шеффилдда тарозига чиқишди
Бугун Англиянинг Шеффилд шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
Анъанага кўра, бокс оқшоми олдидан иштирокчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Кечанинг марказий жангида Келл Брук (36-1, 25 КО) ўзига тегишли бўлган ярим ўрта вазн тоифасидаги IBF чемпионлик камарини ҳимоя қилади.
Унинг рақиби Эррол Спенс (21-0, 18 КО) бўлади. Брук ва Спенс тарозидан ўтиш маросимида деярли бир хил вазн қайд этишди: Брук - 66,224 кг, Спенс - 66, 179 кг.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар