UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0

28 окт 14:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Бу боксга нисбатан ҳурматсизлик» - Хасанбой Дўсматов - Сакен Бибосинов жанги ҳақида ўзбек мутахассислари қандай фикрда?

Ҳасанбой Дўстматов – Сакен Бибосинов тўқнашуви ва ҳакамларнинг қарори ҳақида ким қандай фикрда?

Белградда давом этаётган жаҳон чемпионатидаги дунё бокс мухлислари ва мутахассисларининг кўплаб баҳс-мунозараларига сабаб бўлган Ҳасанбой Дўсматов ҳамда Сакен Бибосинов ўртасидаги жанг тўгрисида ўзбек бокси мутахассиларининг фикрларига қизиқдик.

Фарруҳ Муҳиддинов – спорт журналисти

«Жангни кўрдим, жуда ҳам яқин ва баҳсга сабаб жанг бўлди. Лекин хакамлар қарорига қўшиламан. Сакеннинг Ҳасанбойдан бўйи баланд ва қўллари узун, Бибосинов бу устунликдан тўлиқ фойдаланди ва Хасанбойни бутун жанг давомида масофада ушлаган ҳолда зарбалар йўллади. Ҳасанбой учун бу жангда энг катта муаммо айнан шу - масофа бўлди».

Жалол Аҳмедов – спорт журналисти

«Ҳасанбой Дўсматов илк жангидаёқ қийин рақибга қарши жанг ўтказишига тўғри келди. Қолаверса, бўй ва қулочдаги катта фарқ ҳам Ҳасанбойга қийинчилик туғдирди. Аммо бу Дўсматов хақиқатда мағлуб бўлди дегани ҳам эмас. Жангнинг дастлабки раундининг илк дақиқасида Дўсматов кўпроқ аниқ зарбалар йўллади. Иккинчи ярмида эса Бибосинов нисбатан фаолроқ бўлди. Лекин унинг зарбалари аксарияти Дўсматовнинг қўлқопига тегди. Иккинчи раундда тўлақонли устунлик Дўсматовда бўлди. У ҳар томонлама фаолроқ ва аниқроқ ишлади. Ҳакамлар шунда ҳам унга тўлиқ раунддаги ғалабани беришмади. Якуний раундда эса ҳужумга кўпроқ эътибор берган ҳолда қарши зарбалар ўтказиб юборди. Қайсидир маънода бунга дастлабки икки раунддаги ҳакамлар қарори ҳам сабаб бўлди. 3-раундда устунлик Бибосинов томонида бўлди. Умумий жанг эса нисбатан яқин ҳисобда тугаши мумкин бўлган жанг эди. 5:0 ҳисобида мағлубиятни тўғри бўлди дея олмайман».

Сардор Раҳимов – спорт шарҳловчиси

«Ноҳақлик бўлди деб айтолмайман. Жанг тенг курашлар остида ўтди. Сакен ҳам яхши ишлади. Айниқса, биринчи раундда кўплаб вазиятларни ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳасанбой жуда агрессив ҳаракат қилди, лекин зарбаларининг аксарияти рақиб ҳимоясига тегди. Ҳасанбой кўпроқ ҳаракат қилди. Бибосинов ёмон жанг қилди, ноҳақлик бўлди деёлмайман. Ғалабани у тарафга ҳам бу тарафга ҳам берса бўладиган ҳолат эди. Бу сафар рақибга берилди. Бу жангни энг ноҳақ нуқтаси – бу учрашув илк босқичда бўлганидир. Энг катта ноҳақлик шу. Бундай даражадаги боксчиларни дастлабки босқичдаёқ учраштириш мумкин эмас. Бу боксга нисбатан ҳурматсизлик».

Аҳмад Эшматов – спорт журналисти

«Ҳасанбой Дўсматов – Сакен Бибосинов жангини бевосита аренадан туриб кузатдик. Бу жангда Ҳасанбой ютқазгани йўқ. 1-2 раундларда ҳакамлар унга очко бермади, ваҳолангки, у ҳар икки раундда ҳам аниқроқ ҳаракат қилганди, кўпроқ зарба йўллаганди. Тўғри, баъзи зарбалари манзилга етиб бормади. Айнан шу вазиятлар ҳакамларнинг кўзига кўпроқ ташлангандир. Лекин Дўсматов ҳар икки раундани ўз фойдасига ҳал қилган эди. Энди бу фикрни ҳамюртимиз бўлгани учун айтмаяпман, бокс кўзи билан қаралганда бу жангда Ҳасанбой устун эди».

Камолиддин Алимов – Olamsport.cоm сайти бош муҳаррири

«Жангда ким ютди деб ўйлайман? Бибосинов эмас ҳар ҳолда. Учрашув тенг курашлар остида кечди.  AIBA ҳакамлик тизимини қайта кўриб чиқиши керак».


САРВИНОЗ РАХМОНҚУЛОВА тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
28 окт 16:44:22
SPRINTERshashist
Бу хали бошланиши
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг