UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

06 май 15:18
Янгиликлар

Енгил атлетика, Бошқалар, Қизиқарли!

Бу қизиқ! 61 ёшли фермер супермарафонда қандай қилиб ғалаба қозонганди? У марафонда ухлаб олиш мумкинлигини билмаган (ҳаётий ҳикоя)

Сиднейдан Мельбурнгача бўладиган супермарафоннинг масофаси 864 километрни ташкил этади.

Унда финишга етиб бориш учун 5 кундан ортиқ вақт талаб этилади. Пойгада асосан махсус тайёргарликка эга бўлган жаҳон даражасидаги енгил атлетикачилар қатнашишади. Уларнинг ўртача ёши 30дан ошмайди ва йирик спорт брендлари билан ҳамкорликка эга. Айнан ўша брендлар шартномаси бор иштирокчиларга форма ва кроссовкалар тақдим этишади. 

1983 йили марафон бошланиш кунида стартда 61 ёшли Клифф Янг пайдо бўлганида кўпчилик нима бўлаётганини тушунмай қолди. Аввалига барча уни томошабин сифатида келган деб ўйлади. Чунки у барча каби спорт формасида эмас, иш комбинезони ва ботинкаларда эди. Лекин Клифф иштирокчи сифатида рақам олиш учун стол олдига борганида барча уни иштирокчи эканлигини тушунди. 

Клифф 64-рақамни олди ва бошқа атлетлар билан бирга старт чизиғига турди. Марафонни ёритиб бораётган журналистлар ундан кичик интервью олишга қарор қилди ва ундан сўрашди:

-Салом, сиз бу ерда нима қиляпсиз?

-Мен Клифф Янгман. Биз Мельбурн яқинидаги жойда қўйлар боқамиз. 


-Ҳақиқатдан ҳам ушбу пойгада иштирок этмоқчимисиз?

-Ҳа.


-Сизда ҳомий борми?

-Йўқ. 


-Унда сиз маррагача етиб бора олмайсиз. 

-Ундай эмас. Мен буни уддалайман. Мен фермада катта бўлганман ва бизнинг от ёки машиналар олишга имконимиз йўқ эди. Мен фақатгина тўрт йил олдин машина сотиб олдим. Об-ҳаво ёмонлашганида мен яйловдан қўйларни ҳайдагани борардим. Бизнинг 2000 акрда боқиладиган 2000 та қўйимиз бор эди. Баъзида мен қўйларни 2-3 кунда тутардим - бу осон эмасди. Лекин мен уларни доимо тута олардим. Ўйлайманки, ушбу пойгада ҳам иштирок эта оламан. Аҳир у мен учун керак бўладиган уч кундан шунчаки икки кун кўпроқ ва беш кунни ташкил этади. 


Марафон бошлангач профессионаллар Клиффни ортда қолдириб кетишади. Баъзи томошабинлар унга ачинишар, баъзилари эса хаттоки тўғри старт ололмаган қариянинг устидан кулишарди. Кўпчилик унинг йўлда ўлиб қолишидан ҳавотир олди ва унинг ҳаққига дуо қилишди. 

Белгиланган масофани босиб ўтиш учун 5 кун кераклигини, унинг 18 соатини югуриш ва 6 соатини ухлаш билан ўтказиш мумкинлигини ҳар бир спортчи биларди. Клифф Янг эса бундан бехабар эди. 

Иккинчи кунда одамлар Клиффнинг ухламаганидан хабардор бўлишди. У кечаси билан ухламай Mittagong шаҳарчасигача етиб борганди. Аммо шунда ҳам у бошқа енгил атлетикачилардан яхшигина ортда қоларди. Шу тарзда у трасса четидаги томошабинлар билан саломлашган ҳолда югуришда давом этди. 


Тунлар ўтиб у етакчиларга яқинлашиб қолди. Сўнгги тунда эса у жаҳон миқёсидаги атлетларни ортда қолдириб кетишга муваффақ бўлди. Сўнгги кун эрталаб у барча иштирокчилардан олдинда эди. 

Клифф нафақат 61 ёшида супермарафонни тўлиқ босиб ўтган иштирокчи бўлди, у мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. У рекордни 9 соатга янгилади ва миллий қаҳрамонга айланди. У 864 километр масофани 5 кун, 15 соат ва 4 дақиқада босиб ўтди. 

Лекин у ўзи учун аталган 10 000 долларни олишни истамади. Умуман, у ҳаттоки мукофот пули борлигини ҳам билмаган экан. Қария мусобақада пул учун қатнашмаганлигини айтди ва пулларни ўзидан кейин келган беш нафар спортчига (2 000 доллардан) бўлиб берди. Ўзига бир цент ҳам олмади. Шундан сўнг бутун Австралия уни яхши кўриб қолди. 

Шуғулланиб юрган кўплаб спортчилар бундай масофани босиб ўтиш услублари, қанча вақт югуриб, қанча вақт дам олиш кераклигини билишарди. Шунингдек улар 61 ёшли Клиффнинг ушбу масофани босиб ўта олмасликларига ишонишарди. Клифф эса хаттоки марафон вақтида ухлаб олиш имкони борлигини ҳам билмаган. Унинг онги, ҳаёли чекловлардан ҳоли эди. У шунчаки ғолиб бўлишни истади: кўз олдида югуриб кетаётган қўйларни тасаввур қилиб, уларни қувиб етишга ҳаракат қилди. 


Хорижий сайтлар материаллари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг